КОРРУПЦИЯГА ИМКОНИЯТ БEРИЛМАЙДИ…

КОРРУПЦИЯГА ИМКОНИЯТ БEРИЛМАЙДИ…


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг қарорига асосан, жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилиб, фаолиятини бошлади. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида оммавий ахборот воситалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш кенгашнинг асосий мақсадларидан бири этиб белгиланган.

Андижон вилояти ҳокимлигида ҳудудий кенгаш аъзолари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси Шуҳратбек Абдураҳмонов кенгашнинг асосий вазифа ва фаолияти хусусида ОАВ вакилларига маълумотлар берди. Шунингдек, коррупцияга йўл берадиган омиллар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий билимини ошириш бўйича келгусида амалга оширилиши белгиланган режалар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Анжуманда барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Report Page