КОРОНАВИРУС: Ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима қилиш керак?
@ginekologim
Коронавирус ҳомиладор аёлларга юқиш хафви бошқаларга қараганда юқорими?
Йўқ. Олиб борилган тадқиқот ва ҳисоб китобларга кўра ҳомиладор аёлларнинг коронавирус юқтириш хавф даражаси бошқа оддий инсонларникидан фарқ қилмайди.
Коронавирус ҳомиладор аёлдан туғилмаган боласига ўтиши мумкинми?
Ҳомиладорлик пайтида вируснинг онадан болага юқишини ёки унинг болага бўлган таъсирини аниқлаш учун етарли маълумот йўқ ва тадқиқотлар давом этмоқда. Охирги эълон қилинган маълумотларга кўра, Хитойда, 20 та ҳомиладор аёл коронавирус туфайли пневмония бўлгани ва 18 тасида вирус болага ўтмаганлиги қайд этилган, фақат иккитасидагина аниқланган. Лекин уларда ҳам айнан онадан ўтгани ҳақидаги маълумот аниқ эмас. Бирида чақалоқ туғилгандан кейин 17-куни, онаси билан яқин муносабатда бўлганидан кейин, иккинчисида туғилгандан 36 соат ўтгач аниқланди, аммо инфекциянинг манбаи аниқ эмас. Умуман болаларнинг вирусга чалиниши жуда нодир ҳолат ва ўлим ҳолати ҳам болаларда деярли қайд этилмаган.
Ҳомиладор аёллар ўзларини вирусдан ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўришни давом эттиришлари ва иситма, йўтал ёки нафас олиш қийинлишуви каби аломатлар бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак.
Коронавирус билан касалланган онанинг боласини эмизиши хавфсизми?
Кўкрак сути нафас йўли орқали ўтадиган вирусларини юқтиришда муҳим рол ўйнамаслигини ва эмизишнинг фойдалари ҳисобга олинса, она бир томондан тегишли зарур чораларни кўриши (қўлни совун билан ювиш, оғиз, бурун, кўз каби шиллиқ қават қимларга тегинмаслик, ниқоб тақиш каби), иккинчи томондан эмизишни давом эттириши мумкин.
Вируснинг кўкрак сутидан болага ўтиши ҳали аниқ эмас. Аммо у сўлакдан, жуда яқин алоқада бўлишдан ўтиши мумкин. Эмизадиган оналар зарур чораларни кўришлари, қўлларини тез-тез ювишлари, эмизишда ниқобдан фойдаланишлари ёки сутни соғиб беришлари керак.
Барча ҳолларда, COVID-19 билан касалланган деб гумон қилинган ёки юқтирилган деб тасдиқланган одамлар билан муносабатларда, шу жумладан болалар билан алоқада бўлганида, онада касаллик аломатлари кўринган, аммо кўкрак сути билан боқиш учун ўзини яхши ҳис қилган ҳолларда; болага яқин жойда ниқоб кийишлари, бола билан муносабатлардан олдин ва кейин қўлларни ювишлари, ифлос жойларни тозалашлари, дезинфекция қилишлари керак. Она боласини эмизадиган пайтларда ҳам бошқалар билан яқин муносабатда бўлмасликлари керак.
Агар она жуда қаттиқ касал бўлса, сутини соғиб, болага тоза стакан ёки қошиқ билан бериши керак. Ушбу жараён давомида инфекцияни олдини олишнинг барча усулларига риоя қилиш керак.
Ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган аёлларда COVID-19 вирусидан ҳимояланиш, ташхислаш ва даволаш жуда фарқ қилмаса-да касаллик ушбу гуруҳда бироз жиддийроқ тус олиши эҳтимоли бор. Америка акушерлик ва гинекология ассоциацияси, COVID-19 касалига чалинган оналардан туғилган чақалоқларни изоляция қилиш ва олиб борилган тадқиқотларни баҳолаш зарурлигини тавсия этади.
COVID-19 вирусининг ҳомиладорлик ва ҳомилага таъсирини тўлиқ аниқлайдиган ҳолатлар сони жуда оз. Аммо коронавирус ҳомиладорлик пайтида бошқа грипп вируслари таъсири каби онадан ҳомилага тўғридан-тўғри ўтолмайди деб билинмоқда. Ушбу вирус биринчи триместрда, бошқа грипп касаллкиларида бўлгани каби ҳомила тушиш хавфи, ҳомила аномалиялари ва эрта туғиш хавфи каби ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга нима тавсия берилади?
Ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга COVID-19 ни юқтирмаслик бўйича тавсимиз грипп ва бошқа нафас олиш йўллари инфекцияларининг олдини олишда бўлгани каби қўлларнинг гигиенасига эътибор бериш ва қўлларни совун ва сув билан камида 20 сония давомида яхшилаб ювишлари, ёки бошқа дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланишлари керак бўлади.
Шу билан бирга:
Қўлингизни ювмасдан кўзларингизни, бурунингизни ва оғзингизни ишқаламанг.
Йўталиш ва аксириш пайтида бурнингизни салфетка билан ёпинг.
Касаллик белгилари, йўтал, аксириш, нафас қисилиши бўлган одамлар билан яқин муносабатда бўлманг.
Агар касал бўлсангиз, уйдан чиқманг, ҳатто бирон жойга кетиш керак бўлса ҳам, ҳар доим ниқобингизни тақиб олинг.
Энг асосийси ваҳима қилманг, хавотирланиб, безовта бўлманг, зеро безоватлик, стреес иммунитетни заифлаштиради. Вирсуга эса фақат иммунитет қарши кураша олади. Душманга қарши курашадиган лашкарингизни заифлатиб қўйманг. Агар юққан тақдирда ҳам тузалиб кетади, ўлим ҳолати умумий вирусга чалинганларнинг бор-йўғи 5 % да учраган шу пайтгача. Энг яхшиси тозаликка риоя қилиб, дуо, зикр, истиғфор айтиш билан, китоб мутолааси билан шуғулланинг. Тез-тез тоза сув ичиб туринг. Бошқаларни ҳам огоҳлантириб, эҳтиёт чоралари кўришга эътибор беришларини эслатиб туринг.
Манба: https://www.unicef.org
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ