КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМ, САОДАТИМ!

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМ, САОДАТИМ!


Тадбирда туман ҳокими барча иштирокчиларни Конституциямизнинг 33 йиллик байрами билан самимий табриклаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, ислоҳотлар замирида халқимиз учун фаровон ҳаётни барпо этишда Бош қомусимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади. Шундан сўнг сўз олган Жиноий ишлар бўйича Зангиота тумани суди раиси Ж.Тиловов, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Эшонқуловлар Конституциямиз, унга киритилган ўзгартишлар, қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумотлар бердилар.”Бахтимиз қомуси” сифатида қадрланадиган Асосий қонунимизнинг давлат ва жамият тараққийти, инсон ҳаётидаги ўрни, аҳамиятини эътироф этдилар.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий-техника институти оркестри ва курсантлари ижросидаги Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, 16 ва 13-Болалар мусиқа мактаби ўқувчиларининг чиқишлари барча иштирокчиларга кўтаринки руҳ, тадбирга алоҳида шукуҳ бағишлади.

Report Page