КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ЯРАТИЛГАН ЕНГИЛЛИКЛАР

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ЯРАТИЛГАН ЕНГИЛЛИКЛАР


(Ссылка на текст на русском языке https://telegra.ph/SOZDANNYE-PRIVILEGII-POTREBITELYAM-KOMMUNALNYH-USLUG-06-11)

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан коммунал соҳадаги мавжуд муаммолар тизимли равишда ўрганиб борилмоқда ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Аҳоли томонидан кўтарилган муаммолардан келиб чиқиб Қўмита томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 452-сон қарорида ўз аксини топди.

Мазкур қарорга асосан баъзи истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишда қулайлик ва енгилликлар яратилди.

Жумладан, эндиликда аҳолини электр билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналарга, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга маиший истеъмолчилар учун белгиланган электр энергияси тарифи қўлланилади.

Аввал юқоридаги истеъмолчилар гуруҳлари I ва II гуруҳ истеъмолчилари, яъни асосан хўжалик юритиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун кўзда тутилган тарифлар бўйича тўловларни амалга оширишган.

Соддароқ қилиб айтганда улар учун электр энергиясининг нархи 1 кВт/с учун 331 сўмдан 250 сўмга пасайтирилди.

Яна бир муҳим ўзгариш – бу электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари эндиликда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олиниши белгиланди.

Аввал ушбу йўқотишлар уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки коммунал-эксплуатация ташкилотлари зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар ҳар бир хонадонга (абонентга) тақсимлаб борилган.

Бошқа янгилик - электр энергияси ва табиий газни реализация қилишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган ташкилотлар табиий газ учун оширилган тариф бўйича тўловларни (1 куб.м учун 1000 сўм) фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2017 й. ПҚ-3379-сон "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори билан тасдиқланган руйхатда кўзда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш қисми учун (пишган ғишт, оҳактош, цемент, фарфор ва фаянс маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, иссиқхоналар, умумий овқатланиш объектлари ва бошқалар) амалга оширадилар.

Аввал юқорида таъкидланган рўйхатга киритилган

тадбиркорларга барча бошқа турдаги фаолият соҳалари бўйича ҳам табиий газ учун оширилган тарифлар қўлланилган.

Масалан, оҳактош маҳсулоти ишлаб чиқарувчи корхона ходимлари ётоқхонасини иситишга 1 куб.м табиий газ учун

1000 сўмдан тўловларни амалга оширган бўлса, эндиликда ушбу харажаатларга табиий газ тўловига 600 сўм миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.

Юқоридаги ўзгартиришлар Монополияга қарши курашиш қўмитасига келиб тушган мурожаатлар асосида ишлаб чиқилган. Янги таклифларни кутиб қоламиз.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати 

Report Page