КОЛЯСКА ЎҒРИСИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририяти

Сўнгги вақтларда кўп қаватли уйларнинг олдида велосипед ва болалар аравачларининг йўқолиши кўп кузатилмоқда. Сизнингча, улар қандай йўқ бўлиб қолмоқда?
Фарғоналик В.Юсуф Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган бўлса-да, хатоларидан тўғри хулоса чиқармади. Жазони тўлиқ ўтамасдан туриб қайта жиноят содир этди.
2020 йил 14 июнь куни Фарғона шаҳридаги Тарона кўчасида жойлашган 15/16-уйга кириб, у ердаги подезда турган болалар аравачаси, самакад ва велосипедни ўғирлаб кетаётган вақтда Фарғона шаҳар ИИОФМБ ходимлари томонидан ушланган.
Шундан сўнг унга яна жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган материаллар судга тақдим қилинган эди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан В. Юсуф 3 йил 8 ойу 12 кун озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.
Шу ўринда ўйга толасан киши: ҳаёт сўқмоқларида адашган бу йигит энди тўғри йўлга кирармикан?!
Музаммил НЕЪМАТОВ,
Фарғона шаҳар 1-сонли ИИБ ҳузуридаги
тергов бўлинмаси бошлиғи, капитан.
https://t.me/postdarasmiy
Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!