КЛЕОПАТРА СИРИ
Namazbayev
Бу суратни кўрганимизда "гўзалликда тенги йўқ" , "ҳурлиқо", "мафтункор" ва яна бир нечта шунга ўхшаш гўзал сўзлар беихтиёр тилимизга келади , аммо янги нумизматик изланишлар Клеопатра аслида гўзаллик маликаси бўлмаганлигини тасдиқлади.Тангаларда тасвирланган ҳурлиқонинг юзи биз ўрганиб қолган Элизабет Тайлорникига ўхшамасди. Бунинг ўрнига у "оддий", ҳаттоки "шафқатсиз" кўринарди.

Ушбу танга портретлари, гарчи "Голливуд Клеопатраси" образида катта бўлган авлод учун ажабланарли бўлса-да, ягона сақланиб қолган тасвир эди. Aммо ҳатто шу ҳам одамларни Клеопатра чиройи ҳақидаги орзулардан тўхтата олмади. Кўпчилик унинг яна бошқа тасвири туширилган тангалар бор ва ҳозирги топилганлари унча ишонарли бўлмаган портретлар шунчаки малакасиз рассомларнинг иши дея умид қилишарди.
Бироқ, бу танга портретларини нотўғри деб ўйлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Ўша пайтда, Ўрта эр денгизи дунёсида портретга бўлган ёндашув мода бўлган ва афтидан, Клеопатранинг қиёфаси бу тенденциядан истисно эмас эди. Катта бурунлар ёки жағлар бироз бўрттирилган бўлиши мумкин, аммо келтирилган айни шу хусусиятлар шахснинг энг эътиборга молик жиҳати эканлигини инобатга оладиган бўлсак нореалистик дейишга сабаб ҳам қолмайди-да.
Тангалар Мисрнинг Искандариясидан тортиб Грециянинг Патрас портигача бўлган Ўрта Ер денгизининг турли жойларида зарб қилинган. Марк Aнтоний Клеопатрага бир қатор шарқий шаҳар ва ҳудудларни совға қилди ва янги ҳукмдор номи билан бу жойларда тангалар чиқарилди. Aна шу тангаларда топилган портретларнинг услуби ҳар бир рассомда турлича бўлишига қарамай, умуман олганда тафсилотларга мос келади, бу эса рассомлар тангаларни зарб қилиш учун тасдиқланган кўрсатмаларга риоя қилганликларини кўрсатмоқда. Эҳтимол, улар қироличанинг ўзи тасдиқлаган расмий расмни - бурун ва иягини ҳам нусхалашгандир.
Унинг либоси ҳақида тўхталадиган бўлсак.

Клеопатра дабдабали кийинишни яхши кўришига қарамай, портретларида жуда камтар тасвирланган. У бошига эллинизм ҳукмдорининг мато диадемини кияди. Сочлари ўралган ҳолда орқага тортилади ва бош суяги тагидаги юмшоқ матога ўралади. Елкасини эса мантия кийиб ёпади. Қулоғига нафис сирға тақилган, бўйнида эса марварид иплари бор - бу Рим шоири Люкан таърифлаган бойликнинг ягона ишорасидир(у Клеопатрани "Қизил денгизнинг барча ўлжалари бўйин ва сочларига безатилган" деб тасвирлаган). Баъзи тангаларда унинг кўйлаги кўпроқ марварид шодаларини ўз ичига олган қисқич билан ўрнатилгандек туюлади - бу ўша пайтда катта аҳамиятга эга бўлган хазина (Сезар ёки Aнтонийнинг совғаси) бўлиши мумкин.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, Голливуд чиройли, жозибали аёл образини яратмади – бу ўша Клеопатранинг айнан тасвири фақат ҳозирги замон онгига мосланган намунаси.
Юнон тарихчиси Плутарх Клеопатрадан кейинг аср ҳақида ёзаркан , унинг ҳозирги "номуносиб" ташқи кўриниши ҳақида шундай дейди: “У қиёси йўқ даражада гўзалликка эга эмас , аммо ўзига хос истарали эди”. Клеопатрада чиройидан кўра одамни ўзига жалб қиладиган маҳорати бор эди ва бу инъом айнан Сезар ва Aнтоний билан бўлган муносабатларда қўл келган. Ҳатто Кассиус Дио ҳам ундаги одамларни қандай қилиб ўз изнига сола олиш билимини келтириб ўтган. Балки , айнан шулар ҳақиқий Клеопатрага мос сифатлардир, тангадаги тасвирланган қироличанинг ҳақиқий устунлигидир ?!