КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ



 Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзоси, “Йилнинг энг фаол журналисти” Республика танловининг ғолиби, “Оқдарё овози” газетасининг бош муҳаррири, устозимиз Йўлчи Муҳаммадиевнинг ҳозирга қадар уч қисмдан иборат “Оқдарё фарзандлари”, икки қисмдан иборат “Оқдарё баёзи”, “Қайтиш” ҳикоялар тўплами, “Туҳмат гирдоби” қисса ва ҳикоялар тўплами нуфузли нашриётларда чоп этилиб, китобхонлар томонидан муносиб кутиб олинган. Ўтган йили “Маҳалла” телеканали орқали муаллифнинг бир неча қисса ва ҳикоялари асосида видеофильмлар суратга олиниб намойиш этилди. 

 Яқинда Тошкентдаги “Матбаачи” нашриётида ижодкорнинг “Оқдарёнинг ҳақ овози” номи билан аталувчи китоби нашр этилди. Китобда “Оқдарё овози” газетасининг шонли ва шарафли тарихи, бу даргоҳда меҳнат қилган устозлар, мақолалар, фелъетонлар, хотиралар, ҳамкасблар эътирофи ўрин олган. 

 Бугун Оқдарё педагогика коллежида устозимиз Йўлчи Муҳаммадиевнинг “Оқдарёнинг ҳақ овози” китобининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан коллеж директори Маъруфхон Саидмуродов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Ойгул Маматова, туман ҳокимининг ўринбосари, Юлдуз Ўроқова, 4-мактаб ўқитувчиси, иқтидорли шоира Эркиной Қаршиева ва бошқалар китобнинг ёшлар учун аҳамияти, бўлажак журналистлар учун қўлланма эканлигини алоҳида таъкидладилар.

 Ўтказилган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

Report Page