КИТОБ — ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ

КИТОБ — ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши 

Бухоро шаҳар сколиоз билан касалланган болалар учун ихтисослашган санаторий туридаги 23- мактаб-интернат 1962 йилда қурилган. Дастлаб умумтаълим мактаб-интернат сифатида фаолиятини бошлаган. 1973 йилда «Сколиоз» болалар санатория мактаб-интернатига ихтисослашган.

Мазкур даргоҳда, 2019-2020 ўқув йилида 12 та синфда 273 нафар ўқувчи (137 нафар қизлар) ўқиб даволанмоқда.


Мактаб-интернатда 29 нафар ўқитувчи, 29 нафар тарбиячи, 24 нафар тиббий, 34 нафар хизмат кўрсатиш ходимлари ва бошқалар меҳнат қилмоқдалар.

Бу муассаса “Обод маҳалла” дастурига киритилгани боис, капиталь таъмирланган.


Мактаб-интернатда 22 та тўгарак фаолият юритаяпти. Уларга 268 нафар ўқувчилар жалб қилинган.


—Интернатда даволаш гимнастикаси машғулотлари жадвал асосида олиб борилади ва куннинг иккинчи ярмида қўшимча муолажалар ташкил этилган. — дейди мактаб-интернатнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Наргиза Сафарова. —   Уқалаш ва физиотерапия муолажалари ортопед ҳакимлар тавсияси ва назорати остида амалга оширилади. Ходимлар  ва ўқувчиларга тиббий билимларни сингдириш уларнинг тиббий маданиятини ошириш бўйича режали иш олиб борилаяпти.


Юртбошимиз томонидан олға сурилган Беш ташаббуснинг тўртинчиси яъни ўқувчиларни китобхонликка даъват этиш мақсадида, мана, ҳозир бошланғич синф ўқитувчиси, БПТ раиси Дилнавоз Худойбердиева 2-синфда ўқувчилари билан “Энг яқин дўстимиз ” мавзусида ноанъанавий дарс ўтказди. Дарсга ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Р. Салихова, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Ж. Матниёзов,  шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Н. Саъдуллаевлар ташриф буюрдилар. Дарсда фаол қатнашган барча ўқувчилар партия фаоллари томонидан тақдирландилар. Мактаб-интернат ўқувчилари зукколиги, фаоллиги, ташаббускорлиги билан ташриф буюрган меҳмонлар қалбидан чуқур жой олди.


Партия фаоллари интернатда ташкил қилинган “Ишла қаламим, бўя бўёғим”, “Шох-мот”, “Каштадўзлар”, “Моҳир қўллар”, “Ёш кутубхоначилар” тўгараклари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.



Report Page