КИМЁВИЙ ИДИШ ЮВИШ ВОСИТАЛАРИ СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИМИ?

КИМЁВИЙ ИДИШ ЮВИШ ВОСИТАЛАРИ СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИМИ?

@sanepidxizmat

Бугунги кунда кўпчилик аёлларимиз уй юмушларида осон ва қулай бўлган идиш ювиш воситаларидан фойдаланади. Аммо улар унинг қай даражада ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғига таъсир қилиши ҳақида камдан кам ҳолларда ўйлаб кўришади.

Барчага аёнки бугун кимё фанининг ютуқлари ва жорий этилаётган янгиликлари халқ хўжалигининг барча жабҳаларига кенг кириб бормоқда. Албатта бу жараённинг икки томони борлигига эътибор қаратмоқчимиз. Бири у талайгина қулайлик яратаётган бўлса, иккинчи томони инсон соғлиғига етказаётган зарари, деб айтиш мумкин.

Оддийгина кундалик турмушда фойдаланилаётган ювувчи воситалар уй бекаларининг ишини енгил қилиб, беминнат ёрдамчисига айланди. Боғ ва далалардаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда турли касалликлар ва зараркунанда ҳашаротларга қарши курашдаги эришилаётган ютуқлар аниқ ва уларни инкор этиш мумкин эмас.

Яна бир жиҳатга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади. Ҳеч кимга сир эмас бугунги кунда янги-янги қурилиш материаллари кўпайиб, соҳа ходимларига сезиларли қулайликлар яратилмоқда. Замонавий турар жойлар, бино-иншоотлар қурилиши кўпайгани сабабли турли қурилиш материалларидан фойдаланишга эҳтиёж ортмоқда. Баъзи қурилиш материалларининг атроф-муҳитга заҳарли таъсирлари бўлиши ташвишланарли ҳол. Шу билан бирга ювувчи моддалардан нотўғри фойдаланиш оқибатида фойдаланучиларга зарар етаётгани ҳам кузатилган ҳолга айланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида қолаётган заҳарли химикатларнинг қолдиқ миқдорининг меъёридан юқори бўлиши оқибатида одам организмида йиғилиб қолади. Бу эса қайтариб бўлмайдиган даражадаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

 Хўш, инсон нима қилса уларнинг фойдаси кўп, зарари кам бўлади? Қандай қилиб эҳтиёт бўлиш мумкин? Бу каби саволларга жавоб оддий. Яъни улардан тўғри, белгиланган йўналиш ва меъёрида фойдаланишни билиш ва амал қилиши лозим. Маълумки, тиббиётда доза деган тушунча бор, айнан шу кимёвий воситалардан фойдаланиш меъёрларини билиш жуда ҳам муҳим ҳисобланади.

Яна бир муҳим муаммо шундаки аҳоли бу кимёвий воситаларни нима учун яратилгани, қайси йўналишлар ва улардан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида тушунчага эга эмаслар. Айниқса уй бекаларимиз турмуш юмушларида ювиш воситаларидан фойдаланаётганида резина қўлқоп кийишни унутадилар. Бу эса саломатлигига таъсир кўрсата бошлайди. Айнан шу жиҳатларга эътибор қаратиш орқали саломатлигимизни асрай оламиз.

Шу ўринда кимёвий воситаларни қўллашдан олдин уларнинг ўрам қоғозларидаги хавфсизлик талабларини диққат билан ўқиб чиқиб, кейин фойдаланишни маслаҳат берамиз. Асосий эса уларга амал қилишни унутманг. 


Санэпидхизмат Матбуот хизмати


Report Page