“KHANTEX GROUP”нинг иккинчи босқичи ишга тушди

“KHANTEX GROUP”нинг иккинчи босқичи ишга тушди


Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун Қўрғонтепа туманида бўлиб, “KHANTEX GROUP” пахта тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди.

Қўрғонтепа туманида жойлашган “KHANTEX GROUP” пахта тўқимачилик кластери томонидан 2-босқичда қатор янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Вилоят ҳокими ана шу лойиҳаларни амалга ошириш жараёни билан яқиндан танишди. 

“KHANTEX GROUP” кўпчиликка маълум бўлиб улгурганидек - пахта етиштириш, пахта тозалаш, калава ишлаб чиқариш, мато тўқиш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш фаолиятини ўз ичига олади. Лойиҳанинг жами қиймати қарийб 150 миллион долларга етади. 

Корхона йилига 10 млн дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Ушбу корхона лойиҳасини амалга оширишнинг иккинчи босқичида, матони бўяш ва тайёр маҳсулот тикиш фабрикаси ҳамда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш заводи ишга туширилади. Бу орқали эса 2 минг 225 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 



Report Page