ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЧЕТДА ҚОЛМАСЛИГИ ШАРТ
КОГОН ҲАЁТИ газетаси“Халқ қабулхона”ларида
Халқ дарди билан яшаш, унинг қувончу ташвишларига шерик бўлиш, муаммоларини имкон қадар ижобий ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг қалб даъватига айланмоғи зарур. Ваҳоланки, бугунги кунда шаҳримиз ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳримиздаги “Халқ қабулхонаси”нинг маҳаллий ҳокимият ва шаҳардаги давлат органлари билан биргаликда ўтказаётган қабулларидан кўзланган мақсад ҳам айнан шундан иборат. Бундай қабуллар халқ билан давлат идораларининг ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлайди ва уларни янада яқинлаштиради.
Маҳаллий ҳокимият ва шаҳардаги давлат органлари билан биргаликда ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва “Халқ қабулхона”ларига 2024 йилнинг 11 ойи давомида 2325 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 2251 таси бўйича ўрганишлар тугалланиб, натижаси тасдиқланган.
Ўрганилган мурожаатларнинг 977 таси (44,9%) ижобий ҳал этилган, 901 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маълумот берилиб, ҳал қилинган. 279 та мурожаатлар бўйича тушунтиришлар берилган бўлса, 1 таси узоқ муддатли назоратга олинган. 18 та мурожаат рад этилиб, 15 таси кўрилмай қолдирилган. 52 таси тугатилиб, 8 таси маълумот учун қабул қилинган.
Секторлар кесимида таҳлил қилинганда--1-секторда 214 та ёки 38,3 фоиз, 2-секторда 351 та ёки 54,9 фоиз, 3-секторда 297 та ёки 46,4 фоиз ва 4-секторда 115 та ёки 343 фоиз мурожаатлар ижобий ҳал қилинган.
Жорий йилнинг 11 ойида давомида алимент ундириш масаласида 119 та, электр энергияси таъминотидаги узилишлар масаласида 90 та, 18 ёшгача болалар нафақаси масаласида 75 та, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам масаласида 67 та, уй-жой билан таъминлаш масаласида 50 та, маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлашга оид 33 та, иш билан таъминлаш бўйича 31 та, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан 27 та, даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам сўраб 26 та мурожаатлар қабул қилинган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, шаҳардаги “Темирйўлчи” МФЙ аҳолисидан 37 та, “Арабхона” МФЙдан 29 та, “Зиробод” МФЙдан 24 та, “Бухорои Шариф” МФЙ дан 20 та ва Мирзо Улуғбек номли МФЙ аҳолисидан 18 та такрорий мурожаатлар келиб тушган. Бу шуни кўрсатадики, фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш борасида ҳали олдимизда қилиниши зарур бўлган ишлар жуда кўп. Энг асосийси, ҳеч бир мурожаатга эътиборсизлик билан қарашга ҳеч қайси масъул раҳбарининг ҳаққи йўқлигини асло унутмаслигимиз шарт.
Ҳамид ҲАКИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Когон шаҳридаги “Халқ қабулхонаси” мудири.