KFC PUBG: BATTLEGROUNDS ва PUBG MOBILE БИЛАН БИРЛАШМОҚДА: ЎЙИНЧИЛАР ЎЙИНГА ШЎНҒИБ, КУЧ ТО’ПЛАШ ВА ҒАЛАБА ТАъМИНИ ҲИС ЭТИШЛАРИ МУМКИН БЎЛГАН ҲАЯЖОНЛИ ЯНГИ ҲАМКОРЛИК

KFC PUBG: BATTLEGROUNDS ва PUBG MOBILE БИЛАН БИРЛАШМОҚДА: ЎЙИНЧИЛАР ЎЙИНГА ШЎНҒИБ, КУЧ ТО’ПЛАШ ВА ҒАЛАБА ТАъМИНИ ҲИС ЭТИШЛАРИ МУМКИН БЎЛГАН ҲАЯЖОНЛИ ЯНГИ ҲАМКОРЛИК

Tencent Games

Лаззат билан ўйин-кулгининг уйғунлашувига ҳозир бўлинг: баъзи ҳудудларда PUBG: : BATTLEGROUNDS ва PUBG MOBILE-да KFC ўйин ичидаги ресторанлар, эксклюзив тематик таомлар ва махсус таомлар то’пламлари пайдо бўлади*


Тошкент, Узбекистон – 2023-йил, 28-сентабрь – Бугун KFC PUBG: BATTLEGROUNDS ва PUBG MOBILE ўйинчилари учун унутилмас ғалаба таъмини ҳис этиш учун қироллик жангида гуруҳларга қўшилиш учун ноёб ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Ушбу илғор ҳамкорлик ўйинчларга PUBG: BATTLEGROUNDS ва PUBG MOBILE -да виртуал KFC ресторанларини зиёрат қилиш имконини беради, ҳунингдек, эксклюзив KFC маҳсулотларини таклиф қилади. Бази бозорларда, шунигдек, KFC PUBG махсус таолмарини ҳарид қилганда ички ўйиннинг эксклюзив мукофотларини очадиган янги, қизиқарли аксиядан фойдаланиш имкони пайдо бо’лади.


2-октябрдан 6-ноябргача PUBG MOBILE ўйинчилари Erangel, Miramar, Nusa va Livik карталари билан KFC Royale ресторанида виртуал тушлик таомларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлишади. Ушбу ўйин ичидаги KFC ресторанлари ўйинчиларга KFCнинг мазали тансиқ таомларидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради, уларнинг ҳар бири саломатликни яхшилайди ёки қувватлантиради, бу эса уларга ғалаба қозонишга ёрдам беради. Ўйинчилар, шунингдек, полковник KFC Royale тўплами, Chiken Champ тўплами, Ryale Delight парашюти, Seasoned Squad графитиси ва Crispy Crunch аватар рамкаси каби KFC мавзусидаги буюмлар билан жиҳозланиши мумкин.


Ушбу ҳамкорлик доирасида чекланган вақт давомида PUBG:BATTLEGROUNDS ойинчилари

KFC мавзусидаги ўйин ичи предметларига эга бўлиш ва Ерангел харитасида KFC ресторанларини зиёрат қилиш имконига эга бўлишади. Ушбу ресторанларда ўйинчилар KFCнинг дўконларида мавжуд бўлган турли тематик маҳсулотлар, шу жумладан ҳар бири соғлиқ учун фойдали бўлган қутидаги товуқ, фри картошкаси ва қувватлантирувчи ичимлик билан танишиш имконига эга бўлишади. KFC услубидаги ўйин жиҳозлари, совринлар ва аксессуарларга қуйидагилар киради: полковник панамаси, полковник курткаси, шортилар, полковник сабоси, полковник парашюти ва “It's Finger Lickin' Good” спрейи. Ўйинчилар, шунингдек, KFCнинг ўйин ичидаги визуал элементларини, масалан, полковник Сандерс ҳайкали, баннерли самолёт, ёритгичли электр реклама тахталари ва карталардаги фарқловчи белгиларни кўришади.

Ушбу жозибали ўйин ичидаги ноз-неъматлардан ташқари, ўйинчилар уларнинг таъмидан баҳраманд бўлишлари ва реал дунёда бренд ҳамкорлиги тажрибасини бошдан кечиришлари мумкин. Мухлислар KFC ресторанига онлайн ёки баъзи ҳудудларда KFC иловаси* орқали ташриф буюриб, PUBG мавзусидаги таомларни татиб кўришлари ва ўйинда полковникнинг ошхонасидан тўғридан-тўғри мазали таом олишлари мумкин. Шунингдек, PUBG:BATTLEGROUNDS ва PUBG MOBILE ўйинчиларида ўз ичига KFCнинг қизил ва оқ ранглардаги жанговар скинларини олган олтитагача мукофотларга эга бўлиш имконияти пайдо бўлади.


“Биз сизнинг орзунгиздаги дунёдаги энг мазали қовурилган жўжании тайёрлаш бўйича профессионаллармиз”, — дейди KFCнинг глобал маркетинг бўйича директори Вел Кубизняк. "Энди PUBG:BATTLEGROUNDSва PUBG MOBILE мухлислари KFCнинг донғи кетган таъмидан баҳраманд бўлишлари, қироллик жангига киришишлари ва ғалабадан икки баравар лаззатланиш учун каттагина ўлжани қўлга киритишлари мумкин." “Ушбу ҳамкорлик ўйинчиларга ҳаяжонли ўйин тажрибасини тақдим этади, у ерда улар қўнишади, ўжалар йиғадилар, омон қолишга интиладилар ва эксклюзив скинлардан баҳраманд бўладилар”, дейди PUBG: БАТТЛЕГРОУНДС, PUBG STUDIOS ижрочи продюсери Таесок Чан. “Бу ўйинчиларга KFC ва PUBG:BATTLEGROUNDS оламларининг мукаммал равишда ўзаро уйғунлшган ғалабанинг ёқимли таъмидан баҳраманд бўлишларини кафолатлайди”.


“PUBG MOBILE дунёга машҳур ресторан бренди KFC билан ҳамкорлик қилишдан жуда хурсанд”, дейди Tansent Games-даги PUBG MOBILE нашриёт гуруҳи раҳбари Винсент Ванг. “Дунёдаги энг йирик мобил оʻйинлардан бири сифатида KFC бутун дунё боʻйлаб одамларга мазали таомларни таклиф қилганидек, PUBG MOBILE ҳам ҳаракатда бўлган одамларга сифатли ўйин тажрибасини тақдим этишга интилади. Биз KFC мижозлари PUBG MOBILE дунёсига кириб, товуқли кечки овқатдан баҳраманд бўлишларини интиқлик билан кутамиз."

KFC билан ҳамкорликдаги PUBG MOBILE-ни 2-октабрдан 6-ноябргача App Store ва Google Play Store-да бепул юклаб олиш мумкин бўлади. Ўйин ичидаги янгиланишлар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун PUBG MOBILE веб-сайтига ташриф буюринг.


KFC билан ҳамкорликдаги PUBG:BATTLEGROUNDS 11-октябрдан 7-ноябргача компютерлар учун ва 19-октябрдан 15-ноябргача уланадиган жиҳозлар (приставкалар) учун тақдим этилади.

PUBG:BATTLEGROUNDS ҳақидаги сўнгги маълумотларни олиш учун https://pubg.com/en-na веб-сайтига ташриф буюринг ёки ижтимоий тармоқлардаги (Twitter / Instagram / Facebook / TikTok) расмий каналларни кузатиб боринг.

Report Page