«КEЛАЖАК ЛИДEРЛАРИ» ГА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ

«КEЛАЖАК ЛИДEРЛАРИ» ГА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Агентликнинг департамент мудири ўринбосари Бахтиёр Ибатов  синовлардан муваффақиятли ўтган 50 нафар «Келажак лидерлари» клуби ғолиблари билан учрашув ўтказдилар. Унда олий таълим муассасалари ректорлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Учрашувда вилоят раҳбари иқтидорли ёшларга ишонч билдириб, юрт равнақи йўлидаги фаолиятларида омад тилади. Танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган 807 нафар номзод 4 та босқичли танлов жараёнларида иштирок этиб, натижалар 100 баллик мезонда баҳоланганлигини таъкидлади. Бу ерда жамланган 50 нафар энг юқори натижа кўрсатган номзодлар сараланган, иқтидорли ёшлар эканлигига эътиборни қаратди.

«Келажак лидерлари» клуби аъзолигига қабул номзодларнинг 44 нафари (88 %) эркак, қолган 6 нафари (12 %) хотин-қизлар, шунингдек 28 нафари (56 %) давлат хизматчилари, 22 нафари (44 %) талабалар ҳисобланади.

Самимий мулоқот давомида вилоят раҳбари «Келажак лидерлари»га сертификатлар топширди.

Тадбир сўнгида клубнинг ташкилий тузилмаси шакллантирилди. Сараланган ёшлар орасидан клуб фаолиятини мувофиқлаштирувчи «Клуб президенти» ва «Вице президенти» лавозимларига номзодлар овоз бериш йўли билан сайланди. Келгусидаги режалар белгиланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати


Report Page