КЕЧА 17 ТА САЙЛОВ ОКРУГИДА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

КЕЧА 17 ТА САЙЛОВ ОКРУГИДА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ



 2020 йил 5 январь куни Сайлов кодексининг тегишли моддаларига кўра, зарур овозларни тўплай олмаган депутатлар учун такрорий сайловлар бўлиб ўтди. Вилоятимизда ҳам Халқ депутатлари туман-шаҳар кенгашлари депутатлиги учун 17 та сайлов округларида қайта сайловлар ташкил этилди.


Жумладан, Навоий шаҳридаги 7 та, Зарафшон шаҳридаги 1 та, Нурота туманидаги 7 та ҳамда Томди туманидаги 2 та сайлов округларидан кўрсатилган номзодлар такрорий овоз бериш йўли билан қайта сайланишди. Ушбу ҳудадлардаги 36 та сайлов участкаларига фуқароларимиз ташриф буюриб ўзлари муносиб деб билган номзодларга қайта овоз беришди.


Қайта сайлов жараёнларига иштирок этувчи фуқароларнинг жами сони 33 912 нафар бўлиб, улардан 16897 нафари сайловларда иштирок этишди.  

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

агар сайлов округи бўйича сайлов ўтмаган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;

агар такрорий овоз бериш сайланган депутатни аниқлаш имконини бермаган бўлса;

агар сайлов округи бўйича кўпи билан икки номзод қўйилган бўлса ва улардан ҳеч бири сайланмаган бўлса.

Халқаро матбуот маркази Навоий вилоят бўлими




Report Page