КАСАЛ ҚИЛИШ СЕҲРИ

Muallif: Shariy ruqiya
КАСАЛ ҚИЛИШ СЕҲРИНИНГ АЛОМАТЛАРИ!
1️⃣ Танадаги аъзоларнинг биридаги тухтовсиз оғриқ.
2️⃣ Ҳушидан кетиш одати (приступ, судорожний симптом, невроз).
3️⃣ Тана аъзоларининг биридаги увишиш, фалаж, шоллик.
4️⃣ Тана тўлиқ шол булиши.
5️⃣ Ҳис-туйғу аъзоларидан бирининг ишдан чиқиши (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, ушлаб кўриш).
Яна шуни айтиб ўтиш лозимки, бу аломатларнинг баъзиси тиббий касалликларнинг аломатларига батамом ўхшашиб кетади. Касалнинг тиббий ёки руҳий эканини Қуръон оятларини ўқибгина ажратиш мумкин. Агар оятларни тинглайотган бемор:
▪️Бош айланиш;
▪️Карахтлик;
▪️Танада (кўпинча бошда ) оғриқ;
▪️Тана четларининг титраб, учиши;
Ёки шу каби оятлар ўқилганда пайдо бўлган ўзгаришларни сезса, бу касаллик юқорида айтилганидек сеҳр ёки жин, шайтонлардан бўлади, акс ҳолда бу касаллик тибшунослар муолажа қилиши лозим бўлган касалликдир!
КАСАЛ ҚИЛИШ СЕҲРИ ҚАНДАЙ СОДИР ЭТИЛАДИ?
Маълумки инсоннинг бош мияси бутун танани бошқариб турувчи бошлиқдир. Яъни мия инсон ҳис- туйғуларининг маркази ҳисобланиб, тана тўлиқ ҳаракатга оид ишораларни миядан қабул қилиб олади. Агар бармоғингизни оловга тутсангиз бармоқ миядаги ҳис-туйғу марказига тез суратда ишора юборади, миядаги марказдан эса ўша заҳотиёқ «ҳавф-ҳатар» дан узоқлашишга бармоққа буйруқ келади. Шунда қўл оловдан узоқлашади. АЛЛОҲ ТАОЛО айтганидек:
هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ
«Мана бу АЛЛОҲнинг яратгани, бас менга ундан (АЛЛОҲдан) ўзгалар нима яратганини кўрсатинг-чи!..» (📖Луқмон сураси, 11-оят).
Инсонга (мараз) касал қилиш сеҳрини қилишганда жин сеҳргар томонидан буюрилган миядаги марказга эшитиш маркази, ёки кўриш, ёки қўл-оёқнинг ҳис-туйғу марказига жойлашиб олади. Мана шу вақт инсон аъзоси уч холатдан бирига айланади:
▪️ Жин АЛЛОҲнинг қудрати билан аъзога ҳис туйғунинг етиб келишини тўсиб қўяди, шунда аъзо ишдан чиқиб, бемор кўр, гаранг, соқов ёки шол бўлиб колади.
▪️ Ёки жин АЛЛОҲни қудрати билан аъзога миядан келаётган ишораларни гоҳида тўсади, гоҳида қўйиб юборади. Аъзо эса бир ишлаб, бир ишламай қолади.
▪️ Ёки жин АЛЛОҲни қудрати билан мияни аъзога сабабсиз кетма-кет тез, суратда ишора юборишга мажбур қилади, натижада аъзо қотиб, гарчи у шол бўлмаса ҳам ҳаракатлана олмайди.
АЛЛОҲ ТАОЛО сеҳргарлар ҳақида айтадики : «Улар АЛЛОҲнинг изнисиз бирор кимсага зарар етказа олмайдилар» (📖Бақара сураси 102-оят) АЛЛОҲ ТАОЛО таоло сеҳрланган кишида воқеъ бўлган зарарни сеҳргарлар томонидан бўлишини айтиб, аммо уни ўзининг хоҳишига боғлиқ эканини таъкидлади. Бундан ҳайрон бўлманг. Кўплаб шифокорлар бундай ҳолатларга ишонишмаган, лекин ўз кўзлари билан бу каби воқеаларга гувоҳ бўгач, Буюк ва қудратли АЛЛОҲнинг ишларига тан бериб, уни тасдиқлашдан бошқа чоралари қолмади. Воҳид Абдусалом Болий ҳикоя қилади: Бир куни ҳузуримга бир шифокор келиб «Олдингизга даҳшатга солган бир иш туфайли келгандим», деди. Мен: Ҳайирлик бўлсин, тинчликми ўзи? Деб сўрадим. У деди: «Ҳузуримга бир киши шол бўлиб қолган ўғлини олиб келди. Текшириб кўрсак, умуртқа поғонаси лат еган экан ва бу касални шифокорлар бирор амалиёт ёки дори билан тузалмайди, дейишарди. Бир неча ҳафта ўтгач, у киши яна ҳузуримга келди. Мен танасининг тўртдан бир қисми шол бўлиб қолган ўғли ҳақида сўрадим. У: - Алҳамдулиллаҳ, ҳозир у ўзи ўтириб, деворга суяниб юраяпти деб айтди. Мен: Кимда даволандинглар? деб сўрадим. У: «Воҳид Абдусалом Болий ҳузурида» деди. Шифокор сўзида давом этиб деди: Шунинг учун бу касал қандай шифо топганини билмоқчи бўлиб келдим». Мен: Унга АЛЛОҲнинг китобидаги оятлардан ўқидим, сўнгра қора седананинг ёғига Руқияни ўқиб, уни шол бўлган жойларига суртишни тавсия қилдим. Оламларнинг Роббиси АЛЛОҲга ҳамду санолар бўлсин, дедим.
КАСАЛ ҚИЛИШ СЕҲРИНИНГ МУОЛАЖАСИ!!!
Сеҳрни муолажа қилиб кеткизиш уч босқичда кечади:
Биринчи босқич: «Муолажа аввалидаги босқич»
1️⃣ Покиза, иймоний об-ҳаво (муҳит)ни ҳозирлаш. муолажа бўлаётган уйдаги суратлар (жонли нарсаларнинг сурати, хоҳ чизилган, хоҳ фотосурат бўлсин) ва тимсоллар (жонли нарсаларнинг ҳайкали ва ўйинчоқ кабилар) ни муолажа вақтида малоикалар уйга киришлари учун олиб ташланади;
2️⃣ Бемор ёнидаги тумор ёки тилсим (кўзмунчоқ каби касалликдан сақлайди деб осилган буюмлар) ни олиб ёқиб юбориш;
3️⃣ Муолажа қилинаётган жойда муолажа кайфиятига халақит қиладиган асбоблар бўлмаслиги;
4️⃣ Руқия қилинадиган жойда шариатга хилоф ишлар бўлмаслиги лозим, масалан, тилла тақиб олган эркак киши ёки тамаки чекаётган кишининг бўлмаслиги кабилар;
Иккинчи босқич: «Муолажанинг кайфияти»
1️⃣ Руқия ўқиш. Таҳорат олиб икки ракат нафил намоз ўқиб дуо қиласиз яъни АЛЛОҲ ТАОЛОДАН қиладиган руқиянгизни манфаатли қилишини, сизга қилинган сеҳр ботил бўлиб, шифо топишингиз сўрайсиз.
Руқиянинг рўйҳати: «Фотиҳа сураси» «Бақара сураси 1,2,3,4,5-оятлар» «Бақара сураси 163-164 оятлар» «Бақара сураси 255-оят» «Бақара сураси 285-286 оятлар» «Оли Имрон сураси 18-19 оятлар» «Нисо сураси 19-оят» «Нисо сураси 141-оят» «Аъроф сураси 54,55,56-оятлар» «Аъроф сураси 117,118,119,120,121,122-оятлар» «Юнус сураси 81-82 оятлар» «Исро сураси 45-оят» «Тоҳа сураси 69-оят» «Ҳаж сураси 38-оят» «Мўминун сураси 97-98 оятлар» «Мўминун сураси 115,116,117,118-оятлар» «Соффат сураси 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10-оятлар» «Аҳқоф сураси 29,30,31,32-оятлар» «Раҳмон сураси 33,34,35,36-оятлар» «Ҳашр сураси 21,22,23,24-оятлар» «Фуссилат сураси 44-оят» «Жин сураси 1,2,3,4,5,6,7,8,9-оятлар» «Ихлос сураси» «Фалақ сураси» «Нос сураси»
2️⃣ Қуръон ўқиб дам солинган сувга ювиниш.
3️⃣ Қуйидаги Руқияни қора седананинг ёғига ўқиб, ёғни эрталаб ва кечқурун беморнинг пешона ва танадаги оғриқ жойларига суртиш тавсия этилади: Фотиҳа, Фалақ, Нос суралари ва Исро сурасининг 82-ояти: (Ва нунуззилу... дан лилмўъминийн) гача етти марта ўқилади.
«Бисмиллаҳи ариқийқа, ва-л-лоҳу яшфийка мин кулли даъин юъзийка ва мин кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин АЛЛОҲУ яшфийка» дуоси ўқилади.
«Аллоҳумма роббан наси азҳабил баъса Вашфи Анташ Шафий ла шифаъа илла шифаъука шифаъан ла югодиру сақоман» дуоси ўқилади.
Ушбу амалларни 40-кун муддат давомида бажарилади. Шунда касаллик буткул кетади ёки бемор аҳволи яхшилангунича амални давомий бажаради.
4️⃣Хижома: Тананинг учадиган, увушадиган, оғрийдиган, дам солганда безовда бўладиган жойларидан ва умуман касал аъзолардан руқия тинглаб ёки ўқиб туриб қон олдириш.
Учинчи босқич: «Муолажадан кейинги босқич»
Агар беморга АЛЛОҲ шифо бериб, соғайиб кетса АЛЛОҲГА ҳамду-сано айтиб берган шифоси учун шукр қилиб янада АЛЛОҲГА муҳтож эканини ҳис қилиши лозим. АЛЛОҲ ТАОЛО таоло Иброҳим сураси 7-оятида:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
«Роббиларингиз: «Агар шукр қилсангизлар сизга (неъматларимни) зиёда қилурман, гарчи куфр қилсаларингиз албатта, азобим қаттиқдир!» деб билдирган».
Ушбу босқичда беморни қайта сеҳрлашлари мумкин. Чунки сеҳр (яъни иссиқ-совуқ) билан шуғулланиб юрувчи буюртмачилар, тузалиб шифо топган беморни билиб қолсалар дарҳол сеҳргарнинг ҳузурига яна сеҳрни янгилаш мақсадида югуриб борадилар. Шунинг учун ҳам бемор муолажа қилиб даволанаётганини бирор кишига билдирмаслиги керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бемор ушбу муҳофаза (қўрғон) воситаларини билиши лозим:
1️⃣ Намозларни жамоат билан ўқиш;
2️⃣ Мусиқа эшитмаслик; (чунки бу иш шайтонни семиртиради);
3️⃣ Уйқудан олдин таҳорат олиш ва «Оятул-курсий»ни ўқиш;
4️⃣ Ҳар бир иш олдидан «Бисмиллаҳ»ни айтиш;
5️⃣ Бомдод намозидан сўнг: «Ла илаҳа иллал-лоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳулмулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр» ни 100 марта ўқиш;
6️⃣ Ҳар куни Аллоҳнинг китобидан тиловат қилиш, агар ўқишни билмаса, тинглаш;
7️⃣ Солиҳ кишиларнинг суҳбатида бўлиб туриш;
8️⃣ Тонгда ва тунда ў
қиладиган зикр ва дуоларни тарк қилмасдан ўқиб туриш.
📝Kаналимизга уланиш учун босинг✅
