КАРМАНА ТУМАНИДАГИ 13-МАКТАБДА КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб 8 декбрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бу йил Бош Қомусимиз қабул қилинган кун “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган бош ғоя асосида нишонланланаётгани эса алоҳида аҳамиятлидир.
Мазкур сана муносабати билан Кармана туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Конституция – бахтимиз қомуси” номли маънавий-маърифий тадбир ҳам ўқувчиларнинг фаоллиги билан янада мазмунга бой бўлди.
Мактабда мазкур сана доирасида “Очиқ дарс”, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказиш мақсадида “Заковат” интеллектула уйини ҳам ташкил этилди. Конституцияни ўзида ифода этган расмлар кўргазмаси эса иштирокчиларга катта қизиқиш уйғотди.
Ўқувчилар томонидан Бош Қомусимизни тараннум этувчи шеърлар ўқилди. Саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ўқувчилар иштирокида бадиий дастур ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад эса ёшларнинг ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлашга қаратилди.
Эътироф этиш керакки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда Бош қомусимиз муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бир сўз билан айтганда Конституция – бу халқи руҳи, ғурур-ифтихори, ҳоҳиш-иродаси, керак бўлса, куч-қудрати ва орзу-интилишларини намоён этувчи муҳим дастуриламалдир.