“КАРАНТИНДА” ДЕГАНИ ­- “БЕМОР” ДЕГАНИ ЭМАС

“КАРАНТИНДА” ДЕГАНИ ­- “БЕМОР” ДЕГАНИ ЭМАС


РАСМАН: Айни пайтгача Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясини юқтириб олганлик ҳолати қайд этилмади.

Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари фавқулодда иш режимида фаолият олиб боришмоқда. Инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда воҳамиздаги 4 та санаторийда вақтинчалик карантинга олинган фуқаролар сақланмоқда. Уларнинг саломатликлари ­- қатъий назоратда. Овқатланиш, ювиниш ва бошқа бир қатор масалаларда етарли шароитлар яратилган.

Афсуски, аҳоли орасида яқинда хориждан қайтгани, бемор билан мулоқотда бўлгани ва бошқа сабаблар билан карантинга олинган фуқаролар хусусида “инфекция юқтириб олибди” сингари асоссиз миш-мишлар ҳам тарқалмоқда. Таъкидлаш жоизки, “карантинда сақланмоқда” дегани бу “бемор” дегани эмас. Шу боис фуқаролардан асоссиз хабарларга ишонмасликни, ваҳимага берилмасликни, жорий этилган чекловлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилаётган тавсияларга қатъий амал қилишларини сўраймиз.

 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.



Report Page