КАРАНТИН ЧОРАЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙДИ...

КАРАНТИН ЧОРАЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙДИ...


"Автотранспорт хўжалиги хизмати"

Ҳозирда каронавирус касаллигининг тарқалишини олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари янада кенг миқёсда олиб борилиб, жамоат гигиенаси қоидаларига деярли ҳар бир ташкилот ва корхонларда ҳам мунтазам риоя қилинмоқда. Бу эса нафақат тиббиёт ходимларининг вазифаси, балки ҳар бир инсоннинг ўзини ва оила-аъзоларининг соғлиғи ҳақида қайғуриши лозим демакдир.

"Мирободтумангаз"

Фаолият кўрсатаётган ташкилотлар қатори “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ ҳамда 11 та тасарруфидаги тумангаз филиалларида ҳам гигиена қоидаларга амал қилинган ҳолда, иш режаси, кун соатлари бўйича белгиланган иш тартиби аввалгидек давом этмоқда. Эрталаб ишга келаётган ҳар бир ходим Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техника бўйича мутахассиси томонидан электрон термометр билан тана ҳароратининг иссиқлик миқдори текширилади ва бу жараён 18:00 гача мурожаат билан келаётган истеъмолчилар учун ҳам қўлланилмоқда. Ходим ва бўлим хоналарида ниқоб, совун ҳамда салфеткалар билан таъминланган бўлиб, қўл учун махсус антисептик воситаси деярли ҳар бирининг иш столида мавжуд. Ҳар иш куни бошланишидан аввал, тиббиёт ходимлари томонидан махсус хлорли сув билан бино ва хоналар дезинфекция қилинади. Бундан ташқари, шамоллаш белгилари пайдо бўлган беморлар билан яқин мулоқотда бўлмаслик, йўтал, иситма, нафас олиш қийинлашганда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозимлиги ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

"Сергелитумангаз"

Умуман айтганда, Жамият ходимларининг иш фаолияти карантин сабаб тўхтатилгани йўқ. Биз ҳамиша кучли ва матонатли бўлишга, қолаверса, ҳамжиҳатликда сабр билан “COVID-2019” касаллигини енгишга ҳаракат қиламиз. Ҳамюртларимиздан ҳам бу борада ўта эҳтиёткор ва эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.

"Шайхонтоҳуртумангаз"

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати


Report Page