КАНАДА ИШБИЛАРМОНЛАРИ ҲАМКОРЛИК ТАКЛИФ ЭТМОҚДА

КАНАДА ИШБИЛАРМОНЛАРИ ҲАМКОРЛИК ТАКЛИФ ЭТМОҚДА

@Oilamarkazi

16 январ куни “Оила” илмий амалий-тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳамедова канадалик ишбилармонлар билан учрашди. Юртимизга ташриф буюрган  меҳмонлар Ўзбекистоннинг табиати, маданияти, одамларнинг ўзига хос феъли ҳақида гапира туриб, мамлакатимизга келганликларидан шод эканликларини билдиришди.

“Оила” маркази директори Дилором Тошмуҳамедова юртимизда оила институтини мустаҳкамлашда олиб борилаётган ишлар, бунга алоҳида давлат даражасида аҳамият қаратилаётгани, “Оила” марказининг тадқиқот йўналишларини алоҳида айтиб ўтди. 

Ўз навбатида канадалик меҳмонлар ҳам Канададаги аёлларнинг давлат ва жамиятдаги ўрни, уларга яратилаётган имкониятлар, оиланинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтишди. Канада ва Ўзбекистон бир-бирига масофа жиҳатдан узоқ бўлган давлатлар бўлишига қарамай одамлари бир-бирига табиатан жуда яқинлиги ҳақида таъкидлашди. 2019 йил – Фаол инвистициялар ва ижтимий ривожланиш йили, деб эълон қилингани канадаликларни Ўзбекистонга қизиқишини янада орттираётгани ҳақида гапириб ўтишди. Ишбилармонлар Ўзбекистонда бизнес лойиҳалардан ташқари ижтимоий лойиҳаларга ҳам алоҳида аҳамият қаратаётганликларини, бу борада ҳамкорликка доим тайёр эканликларини таъкидладилар. Хусусан, “Оила” марказининг ижтимоий лойиҳаларида ҳамкор бўлишга тайёр эканликларини билдирдилар. Ўз навбатида “Оила” маркази директори ижтимоий тадқиқотлар ўтказишда доимо ҳамкорликка тайёр эканини баён этди. Учрашув ҳамкорликнинг илк қадамини бошлаб берди.