КАФИЛ БЎЛСАМ, КРЕДИТ ФАҚАТ МЕНДАН УНДИРИЛАДИМИ?

КАФИЛ БЎЛСАМ, КРЕДИТ ФАҚАТ МЕНДАН УНДИРИЛАДИМИ?

Azim Djuraev

САВОЛ.

Ўртоғим, кредит олгани эди, мен унга нотариус оркали кафил бўлдим. У кредитни вақтида сундирмаганлиги учун банк уни судга берган. Банк кредит олувчининг даромади йўқ, деб суд менинг иш ҳақимнинг 50 фоизига каратди. Лекин кредит олувчининг дўконлари ва бошқа мол-мулклари бор. Суднинг қарори қанчалик тўғри? Суд қарз олувчининг даромадларини ўрганмайдими?


ЖАВОБ.


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасига асосан, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.


Ушбу кодекснинг 293-моддасига асосан:


* қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса;


* башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.


Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 30-бандига мувофиқ:


  • асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатади.


Демак, Сиз кредит олган шахснинг мажбурияти юзасидан агар у тўлов мажбуриятини адо эта олмаган тақдирда, кафил сифатида ушбу тўловларни тўлаб бериш мажбуриятини олгансиз, шу сабабли ундирув масаласида банк кредитор сифатида ҳақ бўлади.


Бироқ, бу ерда кредит қарзини фақат қарздордан эмас, Сиздан ундирилиши бу албатта нотўғри, сабаби юқоридаги қоидадан келиб чиқадиган бўлсак, кафиллик шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, кафил қарздор билан баб-баравар, яъни тенг жавоб беради.


Маслаҳат: Кредит олган қарздорнинг қўшимча даромадлари ва бошқа мол-мулклари тўғрисидаги маълумотларни ижро ишини олиб бораётган МИБ давлат ижрочиларига беринг. Имкон қадар, расмий хат билан тақдим этинг.


Ха, айтмоқчи, Фуқаролик кодексининг 295-моддасига мувофиқ, кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.


Шунга кўра, Сиз кафил сифатида ўзингиздан ундирилган қарз суммаларини кредит олган қарз олувчидан тўлиқ, хатто зараригача қўшиб ундириб олишингиз мумкин, бу борада албатта, судга алоҳида даъво аризаси билан чиқасиз. 


Саволларингизни қуйидаги бот орқали юришингиз мумкин 👉@PerfectlegalUz_bot еки 55 500 92 92 телефон орқали бепул консультация олишингиз мумкин

perfectlegal.uz

Report Page