«Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор ижроси
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialБугун АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров, вазирлик ҳузуридаги инспекция бошлиғи Абдуназар Эрдонов, вазирлик бошқарма бошлиғи Асқарали Исломов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда мавзу юзасидан маълумот берилди:
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарори 6 бандига асосан, республикдаги кўп қаватли уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун 100 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлиб, маблағлар 3 босқичда молиялаштириб берилди. Бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари аниқланган ва тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинмоқда. Республика буйича жами 26 млрд сўм (10 фоиз) маблағ молиялаштирилиб, 33,2 млрд сўм (11 фоиз) миқдоридаги қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2021 йил 1 мартдаги 21-сонли баёнига асосан, Орол бўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида, Қорақалпоғистон Республикасида 35 та кўп қаватли уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун 30,1 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
2021 йил 29 ноябрь ҳолатига 27,1 млрд сўм (йиллик режага нисбатан-90%) маблағ ўзлаштирилиб, 25,8 млрд сўм (йиллик режага нисбатан-86%) маблағ молиялаштирилди.Ушбу маблағлар ҳисобидан кўп қаватли уйларнинг 105 583,4 м2 том қисми реконструкция қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 июндаги 376-сонли қарорига асосан, 2021 йилги дастур доирасида маҳаллий бюджетининг 104,4 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Мазкур маблағлар ҳисобидан 591 та лифтларни янгидан қуриш ва таъмирлаш (535 та қуриш, 56 та таъмирлаш) кўзда тутилган.
Бугунги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чикилиб, экспертиза хулосалари олинди. Тендер савдолари ўтказилиб, пудрат ташкилотлари аниқланди ва шартномалар имзоланди. Имзоланган шартномаларга асосан, 512 та лифт ускуналарини янгилаш ва 44 та лифт ускуналарини таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланди. 2021 йил 26 ноябрь ҳолатига 409 та лифт ускуналарини янгилаш ва 40 та лифт ускуналарини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кўп квартирали уй-жойларни бошқарувчи ташкилотларнинг электрон реестри шакллантирилди ва ишга туширилди. Электрон реестрда 290 та бошқарувчи ташкилот ҳамда 4 590 та уй-жой мулкдорлари ширкати мавжуд. Шунингдек, бошқарувчи ташкилотларнинг электрон рейтинги жорий қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар 290 та бошқарувчи ташкилот фаолияти баҳоланди. Ҳозирда республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларига биллинг тизими бўйича ўқув семинарлар ташкил этилиб, уларнинг бирламчи маълумотларини ахборот тизимига киритиш ишлари олиб борилмоқда.
✔️ Ҳудудларни бошқарувчи ташкилотларга бириктириш бўйича республикада 1 тадан (Тошкент вилоятида 2 та) жами 15 та бошқарувчи ташкилотлар “очиқ танлов” йўли билан танланди ва фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. Бунда 1 227 та кўп квартирали уй-жойни бошқариш учун тегишли шартномалар тузилди.
2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Стратегияси лойиҳасида кўзда тутилган республика бўйича уй-жой фондини реновация қилиш - 2022-2032 йилларга мўлжалланган Дастурини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши режалаштирилган. Бунда:
- кўп квартирали уй-жойнинг бузиб, қайта қурилишини таъминлаш мақсадида танлов асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, улар ва тегишли шаҳар, туман ҳокимликлари билан инвестиция мажбурияти асосида уч томонлама шартномаларни расмийлаштириш;
- бузиб қайта қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларини қурилиш тўлиқ тугаллангунга қадар вақтинча яшаш учун бепул уй-жойлар билан таъминлаш,уларга турар жойлари майдонидан кам бўлмаган ҳажмдаги янги турар жойни калити билан бепул топшириш назарда тутилган.
✔️ Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди:
◾️ Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун;
◾️ Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом;
◾️ Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;
◾️ Бошқариш органлари электрон реестри, бошқарувчи ташкилотлар рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби;
◾️ Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби;
◾️ Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари;
◾️ Кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратиш тартиби.
✔️ Тизим муаммо ва камчиликлардан холи эмас, хусусан:
- ҳозирги кунда ажратиладиган кредит маблағларининг энг кам фоизи йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан, 2014 йилда бу 10 фоизни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда 9 фоизни, 2017 йилда 14 фоизни, 2018-2020 йилда 16 фоизни ва 2021 йил 14 фоизни ташкил этмоқда. Натижада, аксар ҳолларда уй-жой мулкдорларидан ундириладиган мажбурий бадал тўловлари тўлиқлигича кредит маблағларини сўндириш учун йўналтирилмоқда.
- бошқарувчи ташкилотнинг асосий ҳисобварағидаги айланма маблағларни иккиламчи ҳисобварағидаги қарздорларга йўналтирилиши натижасида, бошқарувчи ташкилотни молиявий банкрот ҳолатига келиш хавфи пайдо бўлмоқда.
Шунингдек, танланган бошқарувчи ташкилотларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан офис сифатида ҳамда аҳолига маиший хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш ва мутахассисларини ўқитиш учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкада ижарага уч қаватдан кам бўлмаган бино берилиши ёки янги бино қуриб ижарага бериш ишларига етарли даражада эътибор қаратилмаган.
✔️ Камчиликлар ва муаммолар бартараф этиш бўйича таклифлар:
1. Фаолияти тугатилган уй-жой мулкдорлари ширкатларининг банк кредитларини бошқарувчи ташкилотга қайта расмийлаштиришда уй-жой мулкдорлари томонидан олинган кредит фоизларини сақлаб қолган (юқори ставкага кўтармаган) ҳолда расмийлаштириш.
2. “Оғир” тоифадаги ширкатларга берилган 585,2 млрд сўм кредит маблағини қайтариш муддатларини жорий йилнинг 1 декабрдан бошлаб 3 йилгача муддатда узайтириш (фоиз ҳисоблашни тўхтатиш шарти билан) чоралар кўриш.
3. Уч ой муддатда мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни, шу жумладан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини ишлаб чиқиш.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ҳокимият органлари 2022 йил 1 январга қадар танланган бошқарувчи ташкилотларга офис сифатида ҳамда аҳолига маиший хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкада ижарага бино берилишини ёки янги бино қуриб ижарага бериш.