НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ ТЎХТАТИЛГАН. ОБЪЕКТ РЎЙХАТДАН ЎТМАГАН.

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ ТЎХТАТИЛГАН. ОБЪЕКТ РЎЙХАТДАН ЎТМАГАН.

Қурилиш

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Абдуллаева кўчаси 59-уй манзилидаги “Кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши” объектининг сифатсиз қурилиши ҳақида пост тарқалган эди. Ушбу масала Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.


Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг 2020 йил 7 августдаги 20112100/1-сонли рухсатномасига мувофиқ Ф.Х.Эргашевга Яккасарой тумани, Имом Ат-Термизий кўчаси, 29-31-уй манзилида жойлашган мавжуд юридик хужжатга эга “Офис” биносини “Ертўла қаватларида автотураргоҳ, пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган турар жой биноси” га ихтисослаштириб, реконструкция қилиш учун рухсат берилган. Шунингдек, бугунги кунда Ф.Х.Эргашев ва “CREATIVE ARCH DESIGN GROUP” ўртасида лойиҳа смета ишларини амалга ошириш учун шартнома қилиниб, лойиҳалаш ишлари олиб борилаётган бўлган. 

Қисқа муддатли инспекторлик текшируви натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли ва 2020 йил 28 майдаги 343-сонли қарорлари талабларини қўпол равишда бузган ҳолда Тошкент шаҳар ҚСҲН инспекциясини қурилиш-монтаж ишларини бошлашда хабардор қилмасдан ноқонуний равишда қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлиги, қурилиш объектида муаллифлик ва техник назорати умуман олиб борилмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, инспекция инспектори томонидан 2020 йил 11 декабрда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб, белгиланган тартибда инструментал техник кўрик ўтказиш ҳамда текширув хулосасини олиб, белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҚСҲН инспекциясини хабардор қилиб, рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги берилган 2565-сонли ёзма кўрсатмада қайд этилган мажбуриятларни бажармаганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 99-моддаси 7-қисмида кўрсатилган қонунбузарликларни содир этган. 

Юқоридагиларга асосланган ҳолда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Абдуллаева кўчаси 59-уй манзилида яшовчи “Кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши” объектида қурилиш ишларига маъсул шахс Эргашев Фаҳриддин Илҳомжон ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99-модда 7-қисмини қўллаб, кўриб чиқиши юзасидан 14 декабр 2020 йилда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Маъмурий судига тўпланган ҳужжатлар юборилган. Бунга қўшимча тарзда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.


Қурилиш вазирлиги

Матбуот хизмати


Report Page