Рустам Холматов уйма-уй юриб, халқ билан мулоқот қилди - «Минг оилага минг туҳфа» акцияси давом этмоқда

Рустам Холматов уйма-уй юриб, халқ билан мулоқот қилди - «Минг оилага минг туҳфа» акцияси давом этмоқда

April 28, 2020



Куни кеча Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, биринчи сектор ҳудудига кирувчи Бўка туманига ташриф буюрди. 

Ташриф давомида Рустам Холматов "Бўстон" МФЙда яшовчи оилалар ҳолидан хабар олиб, карантин муносабати билан ишсиз қолган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари билан яқиндан суҳбатда бўлиб, оилавий шароитларини ўрганди.

Вилоят ҳокими "Бўстон" маҳалласида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Тоҳир Холбоев хонадонида бўлгач, ёрдамга муҳтож оилага соғин сигир ҳадя этилди. 

 - Вилоят ҳокимининг шахсан ўзлари хонадонимизга ташриф буюрганидан қанчалар хурсанд бўлган бўлсак, уларнинг кутилмаган ҳадяси - соғин сигирдан бошимиз осмонга етди. Уларнинг бу яхшиликларини ҳеч қачон унутмаймиз. 

 Бунинг учун вилоят ҳокими Рустам Холматовга, туманимиз ҳокими Низомиддин Аббосовга ва барча мутасаддиларга оиламиз номидан миннатдорлик билдираман, - дейди ҳадяни қабул қилиб олган Т.Холбоев.

  Бу каби хайрия ишлари вилоятда мунтазам равишда давом эттириб келинмоқда.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Report Page