Кўмир исидан заҳарланиб, вафот этди

Кўмир исидан заҳарланиб, вафот этди

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йил 24 апрелга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Кўктерак маҳалласида яшаган А.Н. уйида иситиш печига кўмир ёқиб, ухлаб қолиши оқибатида ўзи ва рафиқаси Ў.Н.лар кўмир исидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли Ватандошлар, иситиш мақсадида кўмир-газ ва бошқа ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланганингизда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page