Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жами 252 547 та ариза қабул қилинган, шундан 171 165 таси (68 %) ижобий ҳал этилган

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жами 252 547 та ариза қабул қилинган, шундан 171 165 таси (68 %) ижобий ҳал этилган

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда Давлат кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножатхон Йўлдошева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Жорий йилнинг июл ойидан хозирги кунга қадар яъни учинчи чорак якунлари бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда қуйидаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Республика бўйича жами 252 547 та аризалар қабул қилинган бўлиб, шундан 171 165 таси яъни 68 % ижобий ҳал этилган, 49 412 таси- 19 %  мулкдорнинг ихтиёри билан бекор қилинган ва асослантирилган ҳолда рад этилган, 31 970 таси, яъни 13 %  иш жараёнида.

Шундан 35 171 таси нотурар, 135 994 таси турар жойларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Субъектлар кесимида, 149 692 та жисмоний шасхлар номига ва 21 473 та юридик шахслар номига ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бевосита кадастр органлари томонидан аризалар қабул қилиниши бекор қилинган бўлиб, уларнинг қуйидаги тартибда қабул қилиниши йўлга қўйилди:

— Давлат хизматлари марказлари орқали 101 661 та аризалар қабул қилинган.

— Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 23 677 та мурожаатлар қабул қилинган.  

— Нотариал битимлар асосида ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда нотариал идоралар орқали 77 110 та аризалар келиб тушган.

— Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан, рухсатнома бериш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги кўчирмани тақдим этиш хизматлари композит тарзда кўрсатилиб келинмоқда.

Қурилиши ёки реконструкцияси тугалланган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда 27 485 та мурожаатлар қабул қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 23-моддасига мувофиқ эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бериш, яъни реализaция қилиш ушбу Кодексда белгиланган тартибда фақат шу ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганидан ёки сотиб олинганидан ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилиши белгиланган.

Шунга асосан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 17 736 та ер участкалари давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилди.         

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил  14-февралдаги 71-сонли қарори 2-иловасига асосан ер аукцион орқали берилган 4 878 та ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

«YERELEKTRON» Aвтоматлаштирилган Aхборот тизимига киритилган ер участкалар сони 79 499 та, майдони 4 924,95 гектар шундан ваколатли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилаётган ер участкалари сони 16 445 та, майдони 1 358 гектар, аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари сони 42 708 та, майдони 2 354,6 гектарни ташкил этади. Шунингдек аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари мулк ҳуқуқи асосида 16 692 та, майдони 568,45 гектар, ижара ҳуқуқи асосида 26 016 та, майдони 1 786,15 гектарни ташкил этади.

Шунингдек бугунги кун ҳолатида аукцион савдо майдончасида юқори нарх белгиланиб сотилган ер участкалари сони 5 996 та, майдони 407,41 гектар. Шундан мулк ҳуқуқи асосида сотилган ер участкалари сони 2 017 та умумий савдоларда сотилган ер участкаларига нисбатан 33,64% майдони 36,99 гектар, ҳамда ижара ҳуқуқи асосида сотилган ер участкалари сони 3 979 та бўлиб, бу умумий савдоларда сотилган ер участкаларига нисбатан 66,36%, майдони 389,58 гектарни ташкил этади.