Кўчат экиш — халқимизга хос эзгу фазилат, олижаноб қадрият

Кўчат экиш — халқимизга хос эзгу фазилат, олижаноб қадрият


Бугун, эрта тонгдан "Яшил йиллик" умуммиллий тадбири доирасида Тошкент вилояти ҳудудларида оммавий дарахт кўчатларини экиш тадбирларини бошладик.  


Уюшқоқликда ташкил этилган ҳар бир иш албатта, ўз натижасини беради. Зеро, ҳурматли Президентимизнинг ҳаётий даъвати билан юртимизнинг ҳар бир манзилини обод қилиш, янги боғ-роғлар яратиш ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлаш, она юртимиз, табиатимиз мусаффолигига ҳисса қўшиш барчамиз учун муштарак мақсадга айланди, десак хато бўлмайди. Қолаверса, бу юмуш бугуннинг энг муҳим эҳтиёжи ҳамдир. 


Хусусан, бугун эрталабдан вилоятимиз фаоллари, нуронийлар билан йиғилиб, бу каби эзгу ниятли ҳаракатга вилоятимиз маркази Нурафшон шаҳридан киришдик. 

Қуръон тиловат қилинди, жонлиқ сўйилди, осақолларимиз дуога қўл очиб, юртимизга равнақ, халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилашди,  


Шундан сўнг барчамиз биргаликда йўл бўйларига манзарали дарахт кўчатларини экдик.  


Фурсатдан фойдаланиб, яна бир карра вилоятимиз аҳлига мурожаат қилмоқчиман:


Эзгуликка йўғрилган бу хайрли ташаббус ва ҳаракатлардан четда турмайлик, фаоллик ва шахсий намуна кўрсатайлик! 


Жаннатмонанд юртимизнинг ҳар бир ҳудуди янада обод ва файзли бўлишига, она табиатимиз мусаффо, келаси авлодларимиз соғлом, хонадонларимиз кўркам ва саришта, турмушимиз қут-баракали бўлишига ўз ҳиссамизни қўшайлик!




Report Page