КЎЛМАК СОЙ БЎЛМАС...

КЎЛМАК СОЙ БЎЛМАС...


     “Кўлмак сой бўлмас, ўғри бой бўлмас”, дейди доно халқимиз. Қўштирноқ ичидаги қаҳрамонларимиз бу мақолнинг мағзини чақишдан кўра, енгил-елпи яшашни афзал билишди. Шу боис ҳам жиноят кўчасига киришди. Оқибатда эса...

     Вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида чорва моллари ўғрилиги билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар фош этилди. Жумладан, 5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Шофиркон тумани “Султонобод” маҳалласида яшовчи фуқаронинг молхонасидан баҳоси 6 миллион сўмлик 2 бош қўйни ўғирлаб кетади. Осойишталик посбонларининг саъй-ҳаракати билан ушбу жиноятни 2006 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланди.

     Яна номаълум шахс Олот тумани “Човдур” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг 4 миллион 400 минг сўмлик 2 бош қўйини ўғирлаб “қуён” бўлади. Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари натижасида ўғри шу туманлик 1994 йилда туғилган шахс эканлиги аниқланди. Ҳозирги кунда иккала ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, шахсларга нисбатан бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

М.АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.

 


Report Page