КЎКСИМДАГИ АЛАНГА
Интизор ерга қараганча эшикни очмоқчи эди, афсуски ўзини тортиб кетган қўллардан чиқолмади. Улар касалхона орқа томонига қараб боришарди.
-Қўлимни қўйворинг. Нима бўляпти сизга?
Файзиев ҳолироқ жойда тўхтаб қизни кўзларига тикилди.
-Нега менга айтмадинг?
-Нимани?
-Унаштирилганингнни.
Интизор бироз дадилланди.
-Тушунмадим, сизга нима?
-Нега мен бехабарман? Гапир нимага айтмадинг? Индамай тегиб кетаверасанми?
-Сизга бундан олдин шаҳсий ҳаётимни очиқлаганмидим?
-Бу аҳамиятсиз, сен унга теголмайсан!
Усмон қатъий гапирди.
-Бу ҳуқуқни сизга ким берди.
-Наҳот сенга бўлган муносабатимдан ҳам сезмаган бўлсанг?
-Нимаа?! Сиз менга бирор муносабат билдирдингизми? Фақат мени камситишу, айбситишдан нарига ўтмадингизку.
-Мен сени бошқалар назаридан сақлашга ҳаракат қилдим. Фазлиддинни жимиб кетганига ҳам эътибор бермадинг. Албатта бундан қувондим. Лекин бугун...
-Дарвоқе уйланган одамни бу гапларни гапириши ғалатимасми?
-Сен мени уйланганимга ишончинг комилми?- Усмон тутақиб кетганди. Ўзини қўйишга жой тополмасди.
— Албатта боғда ўз кўзим билан кўрганман, қолаверса шифохонагаям келгандику ҳижобли аёл.
Усмон қаҳ қаҳа отиб кулиб юборди.
—Наҳот менга эътибор бериб юрган бўлсанг?
-Бу гаплардан фойда йўқ. Фотиҳа ўтди. Совчилар дадамга маъқул. Мен учун боридан кечадиган инсонларни қарори мен учун қонун,- Интизор кетмоқчи эди лекин Усмон қўлидан ушлаб қўйиб юбормади.
—Кетмайсан.
—Нима истайсиз яна?
—Рад жавобини берасан унга. Йўқса мендан яхшилик кутма.
—Бу таҳдидми?
—Бу кураш.
—Ошириб юбордингиз. Бизни орамизда ҳеч гап бўлмаган. Ўзингизга ортиқча баҳо берманг.
—Жўжани кузда санаймиз.
—Кўрамиз.
Интизор қўлини тортиб олиб касалхона кириш эшиги томон юриб кетди. Ортидан Усмон алам билан қолди. Нега вақтни қўлдан бой берди? Ўрганмаган бўлгани учун Усмонни принспларига тўғри келмаганди. Унга қўпол муносабати ҳам ҳисларини яширишга ниқоб эди. Интизорни илк кўрганидаёқ юраги ўзига бўйсунмаганди. Ўша кундан бери бу қиз уни ҳаёлидан кетган эмас. Ҳатто Усмонни урмоқчи бўлган куни ҳам унга бўлган ҳислари янада кучайганди. Қизни бошқасига жимгина тегиб кетишини кузатиш аҳмоқлик. Ўттиз йил умри давомида илк бора севганди. Ўшани ҳам қўлдан чиқарса қолган ҳаёти нима кечади? Телефонини олиб онасига қўнғироқ қилди.
-Ойи сизга айтган қизим борку. Ўшани уйига совчи бўлиб бориш керак.
—Манзилни айтасанми?
—Локация ташлаб қўяман.
—Унда аммангни огоҳлантирай. Бирам хурсанд қилдинг ўғлим.
—Хўп ойи яхши бориб келинглар.
Усмон чиқмаган жондан умид дея онасини юборди. Бундан иш чиқадими ёки йўқ, шунга қараб ҳаракат қилади.
***
Акмал пулни олиш учун дўконга кирди. Эшик оҳиста очилганига уни киргани эшитилмади. Дўконни ичкарисида хона бор. Сейф ўша ерда туради. У хонада баъзан дам олиб туришарди. Ўша хона томон юрар экан эркак ва аёл овозини эшитди. Кейин эса ичкарида бир-бирига ёпишиб турган икки вужудни кўриб дарров ўзини ортга олди.
—Наҳотки...
ДАВОМИ БОР...