Йўл қоидалари бузилишига қарши катта жарималар солишдан ўзга чора ҳам борми?

Йўл қоидалари бузилишига қарши катта жарималар солишдан ўзга чора ҳам борми?

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Йўл қоидаларининг бузилиши пойтахтимизда кўп кузатилади. Қоидаларга қарши фақатгина катта миқдордаги жарима солиш билан курашиш мумкинми ёки бошқа чоралар ҳам мавжудми? 

Бу ҳақида тегишли ташкилотлар ҳам бош қотираётган кўринади. Пойтахтда машиналар серқатнов бўлгани сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳуқуқбузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда доим янги усулларни изламоқда. Бу сафар ҳам йўл ҳаракати иштирокчиларини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларига чақириш учун пойтахт кўчаларидаги катта видеобордларда қоидабузар-пиёдаларга қонуний чоралар кўрилаётганлиги ҳақидаги видеолавҳалар узатилиши йўлга қўйилди.

Демак, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қоидабузарликка қарши фақатгина катта жарималар билан эмас, балки тарғибот йўли билан ҳам курашишга ҳаракат қилмоқда. “Ушбу лавҳалар йўл ҳаракати иштирокчиларини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш муаммосига жалб қилади, деган умиддамиз”, дея маълумот беради йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати вакиллари. 

Бугунги кунда видеолавҳалар Нурафшон – Себзор, Нурафшон – Чиғатой ва Муқимий – Қатортол кўчалари кесишмасидаги учта видеобордларда узатилмоқда. Тез орада бу каби лавҳаларни пойтахтнинг яна еттита экранларида намойиш этиш кўзда тутилган.

Видеобордларда қуйидаги мазмундаги чорловларни кузатиш мумкин.

“Ҳурматли пиёдалар, йўлни белгиланмаган жойдан ёки светофорнинг қизил чироғига кесиб ўтиш вақтида ўзингизни ва ўзгаларни ҳаётини хавф остига қўйишингизни унутманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг!”

Манба: УзА

Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g



Report Page