Йўл қоидасига амал қилиш – мусулмонлик бурчимиз!

Йўл қоидасига амал қилиш – мусулмонлик бурчимиз!

Muslim.uz



Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридaги “Иброҳимбой ва Орифжонбой” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этдилар.


Жума намозидан олдин Муфтий ҳазратлари динимизда йўл ҳаққи ва одоблари ҳақида гўзал маъруза қилиб бердилар. 


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари манфаатли мавъизада шариатимизда йўлдан фойдаланиш ҳаққига алоҳида эътибор қаратилгани, бу борада динимиз кўрсатмаcига амал қилсак, жамиятда чиройли ҳулқ ва ўзаро муҳаббат тарқалиши, йўлларда кибру ҳаво қилмасдан, балки камтарлик билан юриш, ўзаро кечиримли ва бағрикенг бўлиш динимиз талаби экани ҳақида сўзлаб, мавзуни шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бердилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Report Page