Йул ёқасига чиқиндилар қайердан келиб қоляпти????

Йул ёқасига чиқиндилар қайердан келиб қоляпти????

https://t.me/ekoqash

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Бегиш МФЙ ва Уват қишлоғи ўртасидаги зовур атрофи чиқинди билан тўлиб тошган. Бадбўй ҳид тўрт томонни тутган. Зовурдан оқаётган сувга ҳам ахлат ташланган. Бу сувдан эса аҳоли фойдаланади. Масъуллар ва маҳалла фаоллари нега бу ҳолатдан кўз юмяпти?” мазмунидаги мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман назорат иснпекцияси ҳамда Тоза ҳудуд давлат унитар корхонаси туман филиал ходимлари томонидан ўрганилди.

 

        Шунга алоҳида тухталиб ўтиш лозим; Юқоридаги ҳолат 3ой олдин ҳам бўлган эди Тоза ҳудуд давлат унитар корхонаси ходимлари томонидан ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб Яккабоғ туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан маъсуллар огоҳлантирилган эди.

 

Хуш бу чиқиндилар йўл ёқасига қайердан келиб қоляпти? Албатта Тоза ҳудуд давлат унитар корхонаси билан шартнома қилмаган, атроф муҳитга ҳатто ўзининг соғлигига бефарқ бўлган аҳоли томонидан тунда машиналарда келиб тўғри келган жойга яъни йўл ёқасига ташлаб кетилмоқда.

Ҳудуд яна бир бор чиқиндилаардан тозаланиб фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Чиқиндилар учун туловларни вақтида амалга оширишни йўлга қуймасак ва чиқиндиларга бўлган муносабатимизни ўзгартирмасак юқоридаги каби ҳолатларни тўхтатишни имкони бўлмайди. Атроф муҳит мусаффолигига нафақат маъсуллар уша ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам маъсулдирлар.

 

 Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash


Report Page