Job in Europe

Job in Europe

@uffuzmedia

ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИГА РАСМИЙ КАНАЛЛАР ОРҚАЛИ БОРИБ ИШЛАБ КЕЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳурматли юртдошлар!

Ўзингизга маълумки, сўнгги 2 йил ичида юртимиз ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Ижтимоий соҳалардан тортиб, тадбиркорлик йўналишлари бўйича кенг имкониятлар очилмоқда. Жумладан, айни пайтда дунёнинг бир қатор давлатларига бориб, ишлаб келиш масаласи ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳам имкони бор ишга айланиб улгурди.

Агар сиз кучингиз ва тажрибангизга ишонсангиз Европанинг кўплаб давлатларида ўз соҳангиз бўйича ишлаб келишингиз мумкин. Хабарингиз бор, ҳозирда қурилиш йўналиши - энг талаби кўп соҳага айланган. Яхши уста ёки қўли гул мутахассис дунёнинг исталган шаҳрида иш топа олишини замон кўрсатиб турибди.

Кўп йиллик тажрибамиз ва юқоридагилардан келиб чиқиб, Сизга қуйидагилар маълумотларни таклиф қиламиз.

ҚАЙСИ ДАВЛАТЛАРДА ИШ ЎРИНЛАРИ БОР?

- Литва
- Латвия
- Эстония
- Молдова
- Украина
- Руминия
- Чехия
- Словакия
- Польша
- Голландия
- Германия
- Норвегия
- Швеция
- Корея
- Канада

МАОШ МИҚДОРИ ҚАНЧА?

- Ҳар хил тоифадаги малакаси йўқ ишлар: 600-800 евро;
- Ошпазлик ва пазандалик соҳасида: 1.200-1.600 евро;
- Қурилиш соҳаси усталари: 1.200-2.000 евро;
- Германияда қурилиш соҳаси: 1.500-2.500 евро;
- Скандинавия давлатларида: 3.000-6.000 евро.

ЁШ ЧЕГАРАСИ ВА ШАРТНОМА МУДДАТЛАРИ

Европанинг ҳар бир давлати ўзига яраша ёшни чегаралаб қўйган. Айни пайтда 55 ёшгача қўлидан иш келадиган фуқароларга талаб бор. Скандинавияда 50 ёшгача.

Шартномалар 1 йилдан 2 йилгача тузилади. Молдовада муддатли 4 ойга ва ундан кейин Польшага ўтиб ишлаш имкониятлари мавжуд.

ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШ ҚОНУНИЙМИ?

Албатта, ҳар бир фуқаронинг чет элга чиқиб, ишлаб келиши амалдаги қонунчилик билан ҳимояланган ва унинг доирасида бўлади. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг махсус сертификат ва ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ташқи Ишлар вазирлигининг керакли ҳужжатлари ҳам умумий жамланмага йиғилади. Борган давлатингизда юридик ҳуқуқларингиз ҳимояланади ва ўз адвокатингизга эга бўласиз.

ТУРАР ЖОЙ ВА ОВҚАТЛАНИШ МАСАЛАСИ ҚАНДАЙ?

Аксарият иш берувчи давлатларда бепул турар жой - яъни тўрт кишигача турадиган ётоқхоналар берилади. Фақат коммунал тўловлар (айримларида) бўлиши мумкин. Бир маҳал бепул овқат берилади. Бошқа барча харажатларга бир ойда 100-250 доллар атрофида маблағ кетади. Қолганини уйга юборишингиз мумкин.

ҚАНДАЙ ИШ ЎРИНЛАРИ МАВЖУД?

- Ғишт терувчи
- Пайвандчи (газ, электр)
- Арматурачи
- Бетончи
- Дурадгор
- Сувоқчи
- Бўёқчи
- Фасадчи
- Гипсокартончи
- Опалупкачи
- Водапроводчи (сув тизимларини монтаж қилувчи)
- Электромонтажчи
- Кафелчи
- Ламинатчи
- Сантехник
- Электрик
- Тикувчилик (аёллар учун)
- Ошпазлик
- Монтажчи
- Малакаси йўқ мутахассислик ("разнорабочий" маоши 2 баравар кам)

ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР

- Паспорт (рангли сканер қилинган нусҳаси)
- Резюме (иложи бўлса рус ёки инглиз тилида)
- Иш жойидан маълумотнома
- Тавсиянома (бўлса яхши бўлади)
- Меҳнат дафтарчаси (бўлиши ва иш лавозими кўрсатилиши шарт)
- Диплом (малакаси борлиги ҳақида)
- ИНН нусҳаси
- Туғилганлик гувоҳномаси (нусҳаси)
- Судланмаганлик ҳақида маълумотнома

МУРОЖААТ УЧУН

Барча қўшимча ва керакли маълумотларни UFF.uz Media каналидан оласиз. Унга аъзо бўлиб кузатиб боринг. Ҳар ҳафтада маълум бир давлат бўйича иш ўринлари ва шартлари айнан UFF.uz Media каналида эълон қилинади.

Бундан ташқари, @horijda_ishlash_bot бот-чатимизга кириб, у ерда барча маълумотлар билан танишиб чиқсангиз бўлади. Телеграм рақамингизни қолдирасиз, биз сиз билан боғланамиз.

Мурожаат қилганизда қайси иш ўрнига ва қайси давлатга боришингизни АНИҚ кўрсатинг. Ўша давлатда сиз истаган иш ўрни мавжуд бўлса жавоб берамиз. Телеграм рақами кўрсатилмаган ва жиддий бўлмаган мурожаатларга жавоб берилмайди.

Ҳужжатларни Европа Иттифоқи талабларига мос равишда тайёрлаш учун кетадиган дастлабки тўловлар мавжуд.