Йиғилиш очиқ мулоқот ва танқидий руҳда ўтди.

Йиғилиш очиқ мулоқот ва танқидий руҳда ўтди.


    Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати Наманган шаҳар кадастр бўлимида "Коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ўтказди.

    Бугун жорий йилнинг 24 август куни Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати рахбари Бахтиёр Шомансуров, Давлат кадастрлари палатаси Комплаенс-назорат хизмати раҳбари Суннатилла Ахмедов билан ҳамкорликда Кадастр агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармаси раҳбарияти Наманган шаҳар бўлими ва филиали биносида ходимлар билан "Коррупцияга йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда бўлим бошлиқлари, бош мутахассислар, операторлар жами 85 нафар ходимлар иштирок этдилар.

     Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати раҳбари Б.Шомансуров сўзга чиқди. 

     У сўзининг аввалида мазкур тадбирни учрашув тарзида, очиқ мулоқот ва ўзаро суҳбат асосида танқидий руҳда ўтказишни таклиф қилди ҳамда ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, соҳа ходимларини коррупция иллатидан асраш, кунлик иш фаолиятида коррупцияга муросасизлик ҳиссиётини шакллантириш, унга йўл қўймаслик, унинг салбий оқибатларидан ходимларни асрашдан иборат эканлигига урғу берди.

   Шундан сўнг, бугунги кунда коррупция иллатига қарши кураш Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан давлат сиёсати даражасида жуда катта эътибор қаратилаётганлиги ва бу каби иллатлардан ҳозир воз кечмасак, келгусида жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлигини тушунтирди ва ҳаётий мисоллар келтирди. 

     Хизмат раҳбари Б.Шомансуров кадастр соҳаси аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси эканлигини эслатиб, ходимларни касб ҳамда кийиниш маданиятига, шунингдек, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя этишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади.

   Айниқса аттестациядан ўта олмаганлиги ва бошқа салбий сабаблар билан меҳнат шартномалари бекор қилинган собиқ ходимлар билан алоқа қилмаслик, уларнинг айримларининг ҳатти ҳаракатларида жиноят ва ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқ мисоллар билан кўрсатилди ва огоҳлантирилди. 

    Тадбирда сўз олган Давлат кадастрлари палатаси Комплаенс-назорат хизмати раҳбари Суннатилла Ахмедов, соҳада сўнги вақтларда кузатилган коррупцион ҳолатлар ва салбий воқеалардан тегишли хулоса чиқармас эканмиз, ўзимиз ва яқинларимизни, оила аъзоларимизни, қолаверса меҳнат жамоасининг обрўсига путур етишига ва пировардида  ноқулай аҳволга тушиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкинлигини, бу каби ноқонуний ҳаракатлар эса ҳар бир шахс ва жамоанинг ривожига жуда катта тўсиқ бўлишини тушунтирди. 

    Юқоридаги Комплаенс-назорат хизмати раҳбарларининг кадастр хизмати ходимларини ҳаётий мисоллар билан огоҳлантиришларидан келиб чиқиб, вилоятимизда кадастр соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир раҳбар ва ходимлар ўзларига хулоса қилишлари лозимлиги, аксинча эса ўз нафсини тиёлмаслик барча мудҳиш оқибатлар сабабчиси эканлигини, ҳар қандай ноқонуний қилмишга яраша жазо муқаррарлигини эсдан чиқармаслик кераклигини қаттиқ тайинладилар. Йиғилиш очиқ мулоқот ва ишчанлик руҳида ўтди. 


ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Report Page