Йиғилиш кун тартибида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Йиғилиш кун тартибида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


​​Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов раислигида ўтказилган “Ҳокимлик соати” йиғилиш кун тартибида ер муносабатларини тартибга солиш, ноқонуний эгалланганн ерларни аниқлаш ҳамда ерлардан оқилона фойдаланиш, ноқонуний қурилмаларни бузиш, ер аукцион ижроси ҳолати, шаҳарда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадал ташкил этиш, шунингдек маҳаллалар ва даҳаларнинг санитар ҳолатини яхшилаш, ҳудудда тозалик ишлари самарадорлигини ошириш,  

шаҳардаги аҳоли пунктлари, автомобиль йўли ён-атрофида,  ижтимоий объектлар, ташкилотлар ўз ҳудудиларида манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 Йиғилишда ўтган ҳафта давомида шаҳримизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олишда амалга оширилган ишлар ва содир этилган жиноятларнинг сабаб ва омиллари тўғрисидаги ахборот ҳам тингланди. 

Айни пайтда мамлакатимизда ноқонуний қурилмалар ва ўзлаштирилган ер майдонлари мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилиб, қонун доирасида, суд қарорига мувофиқ бузиш ишлари олиб борилмоқда. Масала юзастдан шаҳар прокурорининг ўринбосари Ҳожиакбар Убайдуллаев сўзга чиқиб, бугунги кун ҳолатига шаҳарда 10 та ноқонуний қурилма объекти бузилганлиги, шаҳар ҳудудида 51 та маҳаллада яна жами 146 та ноқонуний қурилма аниқланганини ҳамда енгил конструкцияли ноқонуний қурилмалар ҳам мавжудлигини маълум қилди.  Шундан 122 таси турар-жой, 24 таси эса нотурар жой бўлиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилибди. 

- Фуқаролар ўртасида норозигарчиликлар вужудга келмаслиги учун, ҳар бир объеет, бино ва иншоот, турар ва нотурар жой ҳамда ер майдони чуқур ўрганилмасдан, ноқонунийлиги бўйича аҳолига тушунтирилмасдан ва огоҳлантирилмасдан ҳеч қандай бузиш ишлари олиб борилмайди, - дея таъкидлади шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов. - Қонуний кўриб чиқилиб, суд қарор қилгандагина бузиш чораларини олиб бориш мумкин.  

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида енгил типдаги қурилмалар маҳалла раислари бошчилигида олиб ташланиши бўйича вазифалар белгилаб олинди.  

Шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов шаҳар ҳудудида эгалланган ер майдонлари аукционга қўйилмаса ва дахли бўлмаса, фуқароларга узоқ муддатга фойдаланиш учун берилишини ҳам маълум қилди. Ушбу ер майдонидан қурилиш учун эмас фақат экин экиш, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазиш ишлари амалга оширилиши тўғрисида батафсил тушунтирди ва маҳалла раислари жойларда аҳоли ўртасида бу борада  тушунтиришлар олиб бориши зарурлигини таъкидлади.  

Йиғилишда шунингдек, айни вақтда кўчат экиш акцияси эълон қилинганлиги ва ушбу акция доирасида 119 минг дона кўчат экиш белгиланганлиги ва унда барча ихтиёрий равишда ҳар бир ташкилот ва ҳар бир раҳбар иштироки таъминланишини қайдэтди.

Шаҳар ҳокимининг ташаббуси ва таклифи билан шаҳар ҳудудида "Депутатлар боғи" барпо этиладиган бўлди. Айни дамда худди шундай "Ёшлар боғи" ташкил этилаётгани, бунинг учун ер майдони ажратилгани хусусида сўз юритди.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар  муҳокамасидан сўнг ҳар бир масъул раҳбар ва мутасадди ташкилотга тегишли топшириқлар берилди ва қарор қабул қилинди. 

P.S: Ҳа, эшик қоқиб, баҳор фасли сепини кўз-кўз қилишга ошиқаётган бир паллада кўкламги ишларга бел боғлашимиз керак.  
Эзгу ниятлар билан ерга ниҳол қадаш, завқу шавқ билан турли ва анвойи гул кўчатлар экишнинг гашти ўзгача. 
Шаҳримиз табиати жуда мафтункор. Салгина сайқал берилса, янада чирой очади,. Кўчат ўтқазиш акцияси доирасида ўз ўзидан "Яшил Ангрен"ни кашф қилишимиз мумкин. Демак, акция ўзимиз учун, келажагимиз истиқболи учун. Акцияни қўллаб-қувватласак, шаҳримиз кўрки пурвиқор тоғлар салобати билан янада уйғунлашади. Бунинг учун шаҳримиз ҳокими койиниб айтганларидек, " хоҳиш, истак ва иштиёқ бўлса бас". Ҳақиқатан ҳам шундай. Акция барчамизни баҳамжиҳатликка, қадриятларимизни англашга, энг муҳими, бир дона кўсат ўтқазиш неча йилларга татигулик савобга угдамоқда. Шошилинг, боғ-роғ яратган асло кам бўлмайди!
Бунинг учун имкониятларимиз етарли!


Report Page