ЙТҲдан 10 кун ўтиб ҳайдовчи вафот этди.

ЙТҲдан 10 кун ўтиб ҳайдовчи вафот этди.

Наманган ИИБ Ахборот хизмати

1992 йилда туғилган, Фарғона вилоятида яшаган фуқаро жорий йил 15 июль куни соат 22:00 ларда Наманган шаҳар Гўзал МФЙ Косонсой кўчасида ўзини номида бўлган ГАЗ-53 русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига чиқиб кетган. Бошқарувни йўқотиш натижасида автомашина деворга бориб урилган.

Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳати олиб, РШТТЁИМ Наманган вилояти филиалига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу йил 25 июль куни соат 14:00 да вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 25 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 



Report Page