ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди

ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 13 август куни соат 04:00ларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Янгиариқ” МФЙда яшаган 28 ёшли А.А. ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Хонимқўрғон” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган 53 ёшли И.А. бошқарувидаги “КамАЗ-5410” русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган.

Натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси Фарғона шаҳрида яшаган 35 ёшли Ж.Ю.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. “Ласетти”даги қолган икки нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page