ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди.

ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди.

Наманган ИИБ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 3 июль куни соат 18:30 ларда, Ёрқўрғон-Жийдакапа йўлининг 1,5 км.да, Уйчи туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Лабо русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг чекка қисмида велосипед бошқариб кетаётган 2001 йилда туғилган болани уриб юборган. Натижада, жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳудди шу куни соат 19:00 ларда, 4Р-113 Янгиқўрғон-Калишох йўлининг 28 км.да шу туманда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-21063 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган, 1952 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда А.Тўрабоев тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу каби йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат иштирокчиларини тартибга чақириш борасида Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳар бир ҳудудда мунтазам тарзда муҳокама йиғилишлари ва тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Бироқ шунга қарамай афсуски автоҳалокатлар кўплаб кузатилмоқда.

Автоҳалокат сабаб вафот этган марҳумнинг оиласига чуқур таъзия билдирган ҳолда ҳайдовчиларга эслатиб ўтмоқчимиз, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлманг! Пиёдаларнинг ва автомашинангиз салонидаги одамларнинг соғ-саломат манзилигига етиб олиши сизнинг рулдаги бошқарувингизга боғлиқ эканлигини унутманг! Йўлингиз бехатар бўлсин.

 

 




Report Page