ЙПХ ходими машинани жарима майдончасига олиб кетиши мумкинми?

ЙПХ ходими машинани жарима майдончасига олиб кетиши мумкинми?

@huquq_olami

Машинани жарима майдончасига олиб кетиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси асосида тартибга солинган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар ички ишлар органлари томонидан жарима майдончасига олиб кетилади:

1) тормоз, руль бошқаруви ёки уловчи қурилма носоз бўлса ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланса;

2) фойдаланиш тақиқланган, давлат рақами ечиб олинган бўлса;

3) давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган ёки у бутунлай бошқа транспорт воситасига тегишли бўлса;

4) рухсатсиз ўта катта ва жуда оғир юкларни ташиш, белгиланган меъёрдан катта ўлчамдаги ҳолатда йўлга чиқилса, юк ташувчилар рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналиши ўзгартирилса;

5) ойналари кўзгусимон бўлса ёки қорайтирилса, ҳайдовчининг ўрнидан атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган бўлса;

6) рухсатсиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмалар ўрнатилса, давлат рақам белгиларига уларни кўришга халал берадиган ашёлар ўрнатилса ёки қоплама суртилса;

7) транспорт воситаси бошқалар ҳаракатига халал берадиган ҳолатда ташлаб кетилса;

8) машина маст ҳолатда бошқарилса; Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари (5 млн 68 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг қирқ баравари (8 млн 109 минг сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари (5 млн 68 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

9) ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик, унга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, суғурта полиси мавжуд бўлмаса ёки ишончнома, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилмаган бўлса;

10) автомобиль транспортида лицензиясиз йўловчи ташиш;

11) милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талаби бажарилмаса. 

12) рухсатномасиз қайта жиҳозланса ёки рухсатсиз ёритувчи қурилмалар ўрнатилса машинани жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин.

Ҳайдовчига эслатма:

✅ Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида(ВМҚ-975, 01.12.2018 й.)ги низомга  мувофиқ:

👉 транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;

👉 ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди.

Манба: МЖтК, ВМҚ-№ 975


Нодирбек Муминов

Олий суд катта консультанти



Report Page