ЙПХ МАСКАНИДАГИ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР
Навоий ва Бухоро вилоятларини боғлаб турувчи Ғиждувон туманида жойлашган «Сармижон» мунтазам ЙПХ масканида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлими ходимлари тез-тез профилактик тадбирлар ўтказиб туришади. Мазкур соҳавий хизмат ходимлари томонидан тадбирларда гўшт ва сут маҳсулотлари, йирик ва майда шохли чорва молларининг гўштлари, парранда ва балиқ маҳсулотлари ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг тегишли ҳужжатларсиз, ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда вилоят ҳудудига олиб кирилиши ва олиб чиқилиши назорат қилинади.
Яқинда ўтказилган тадбир давомида “Бухоро–Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 1974 йилда туғилган, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро С.М. бошқарувидаги автомашинада ҳеч қандай ҳужжатларсиз 252 кг. мол гўшти, шунингдек, худди шу йўналишда бораётган 1981 йилда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи яна бир фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги автомашинада ҳам ҳеч қандай ҳужжатларсиз 800 кг. балиқ маҳсулоти олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида йўлланма орқали Ғиждувон тумани Ветеринария лабораториясига юборилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.
Мирзоқул АҲАДОВ,
“Postda” мухбири.
Бухоро вилояти.