119-модда. Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш

119-модда. Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш


Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш —

уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан;

г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —

етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;

б) яқин қариндошига нисбатан;

в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;

г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

д) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатлар ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —

ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Report Page