“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШИФОКОРИ – 2019” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ 117 НАФАР ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШИФОКОРИ – 2019” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ 117 НАФАР ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ

ССВ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танловида 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Қуйида ушбу республика танловининг ғолиблари билан танишишингиз мумкин.

«Йилнинг энг яхши педиатри»

1-ўрин. Сабирова Гулчеҳра Ражаповна – Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг чала туғилган ва 1 ёшгача бўлган болалар бўлими педиатри;

2-ўрин. Эргашева Манзура Қобиловна – Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси педиатри;

3-ўрин. Носиченко Людмила Евгеньевна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази педиатри.

«Йилнинг энг яхши неонатологи»

1-ўрин. Сунатуллаева Фарида Асроровна – Жиззах вилояти перинатал маркази неонатологи;

2-ўрин. Салоева Муҳаббат Турсуновна – Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бўлими мудири;

3-ўрин.Маматқулова Гулчеҳра Хўшбақовна – Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси “Какайди” туғруқхонаси неонатологи.

«Йилнинг энг яхши терапевти»

1-ўрин.  Каттабаева Хадича Дадажоновна – Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси терапевти.

2-ўрин. Холиқова Наргиза Абдумажитовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали терапия бўлими мудири;

3-ўрин. Ғафорова Гулжаҳон Иброҳимовна – Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология ва пулмонология бўлими мудири;

«Йилнинг энг яхши хирурги»

1-ўрин. Обейд Мустафа Абдураҳман - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кардиохирургия бўлими кардиохирурги;

2-ўрин. Курязов Бахтиёр Нунязович – Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази абдоминал хирургия бўлими мудири;

3-ўрин. Уроқов Муқум – Қашқадарё вилояти Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими шифокори.

«Йилнинг энг яхши акушер-гинекологи»

1-ўрин. Мусаева Дилфуза Ражабовна – Навоий вилояти перинатал маркази акушерлик бўлими мудири;

2-ўрин. Сайдаҳмедова Лайло Мирзаҳматовна – Наманган вилояти Наманган шаҳар туғруқ комплекси акушер-гинекологи;

3-ўрин. Аллаберганова Гулбика Матназаровна – Хоразм вилояти Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири.

«Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси»

1-ўрин. Имомқулов Бахтиёр Акрамович – Навоий вилояти Конимех тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

2-ўрин. Кубижонова Насирахон Абдунабиевна – Андижон вилояти Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси ўринбосари, қишлоқ врачлик пунктлари координатори.

3-ўрин. Палуанова Зухра Дарибаевна – Қорақалпоғистон Республикаси 1-сон руҳий-асаб касалликлари диспансери бош шифокори

«Йилнинг энг яхши кардиологи»

1-ўрин. Муҳиддинов Ҳасанбой Каримович – Наманган вилояти кардиология маркази юрак етишмовчилиги бўлими мудири;

2-ўрин. Набиева Баҳора Шойимовна – Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси кардиология бўлими мудири;

3-ўрин. Муратова Зухра Усмановна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шошилинч терапия бўлими кардиологи;

«Йилнинг энг яхши санитария-профилактика шифокори»

1-ўрин. Султанова Филура Мусабековна – Жиззах вилояти Фориш тумани давлат саниатрия эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиологи;

2-ўрин. Досимбетов Адил Назарбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси давлат саниатрия эпидемиологик осойишталик маркази иммунопрофликтика бўлими мудири;

3-ўрин. Ҳасанова Рохила Нурматовна – Тошкент вилояти ОИТСга қарши кураш маркази эпидемиологи.

«Йилнинг энг яхши қон хизмати шифокори»

1-ўрин. Пулатова Мухаррам Набиевна – Республика қон қуйиш маркази донорлар жамлаш бўлими мудири;

2-ўрин. Якубов Ёдгор Саримсоқович – Жиззах вилояти қон қуйиш станцияси шифокори;

3-ўрин. Артикбаева Дилбар Фархадовна – Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станцияси шифокори.

«Йилнинг энг яхши лаборатор диагностика шифокори»

1-ўрин. Хаджиева Насиба Шамуратовна – Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник-лаборатор диагностика бўлими мудири;

2-ўрин. Юсупова Феруза Саидмурадовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази клиник-лаборатор диагностика бўлими мудири;

3-ўрин. Каримова Зумратхон Райимжановна – Андижон вилояти Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокор-лаборанти.

«Йилнинг энг яхши инфекционисти»

1-ўрин. Ҳайитмуродова Зарифа Ўроқовна – Навоий вилояти болалар юқумли касалликлар шифохонаси инфекционисти;

2-ўрин. Жураев Абдурасул Орзиқулович – Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси инфекционисти;

3-ўрин. Абдуллаев Давронбек Азатович – Хоразм вилояти Гурлан тумани марказий касалхонаси юқумли касалликлар бўлими мудири.

«Йилнинг энг яхши онкологи»

1-ўрин. Эгамбердиев Дилшод Махмудович – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази абдоминал онкохирургия бўлими онкологи;

2-ўрин. Дўстов Шерали Хаятович – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали онкологи;

3-ўрин. Тожибоев Акмал Абдураҳманович – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали онкологи.

«Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам шифокори»

1-ўрин. Юлдашев Абдувоҳид Абдурашидович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори;

2-ўрин. Бурханова Наргиза Ибрагимовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори;

3-ўрин. Рўзимуродова Маҳлиё Баҳриддиновна – Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори.

«Йилнинг энг яхши анестезиолог-реаниматологи»

1-ўрин.  Саттаров Ҳасан Илхамович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кардиореанимация бўлими мудири;

2-ўрин. Раҳманов Баҳодир Азатович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиали анестезиолог-реаниматологи;

3-ўрин. Мелибоев Мавлон Тўлаганович – Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси реанимация ва интенсив даволаш бўлими мудири.

«Йилнинг энг яхши инструментал диагностика шифокори»

1-ўрин. Хашимов Миркомол Аҳмеджанович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази эндоскопия бўлими мудири;

2-ўрин. Рустамов Завқиддин Баҳриддинович – Навоий вилояти Нурота тумани тиббиёт бирлашмаси функционал диагностика шифокори;

3-ўрин. Сапаева Гулзифа Қадамбаевна – Хоразм вилояти Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси диагностика бўлими ултратовуш текширув шифокори.

«Йилнинг энг яхши умумий амалиёт шифокори»

1-ўрин. Раҳманова Нуринисо Азимқуловна – Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 3-сон оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори;

2-ўрин. Аллабердиева Барно Абдушукуровна – Сурхондарё вилояти Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори;

3-ўрин. Сиддиқова Гулзода Саттаровна – Навоий вилояти Қизилтепа тумани 17-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори.

«Йилнинг энг яхши оториноларингологи»

1-ўрин. Юсупов Комилжон Нишонович – Наманган вилояти Наманган шаҳри болалар шифохонаси оториноларингология бўлими мудири;

2-ўрин. Мамадиев Холмурод – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими оториноларингологи;

3-ўрин. Калмуратов Элбрус Абдраманович – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сон оилавий поликлиника оториноларингологи.

«Йилнинг энг яхши травматолог-ортопеди»

1-ўрин. Касимов Мухаммат Абдупаттаевич – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали травматологи;

2-ўрин. Рахимов Ўрин Рахманович – Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлими травматологи;

3-ўрин. Мухаммадиев Азизжон Бобамуродович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали шошилинч травматология бўлими мудири.

«Йилнинг энг яхши фтизиатри»

1-ўрин. Джуманова Зевар Кочкаровна – Хоразм вилояти силга қарши курашиш диспансерининг болалар ўпка сили бўлими мудири;

2-ўрин. Тошев Баҳриддин Ахназарович – Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази фтизиатри;

3-ўрин. Даулетмуратова Замира Рустемовна – Қорақалпоғистон Республикаси силга қарши курашиш диспансери бўлим мудири.

«Йилнинг энг яхши эндокринологи»

1-ўрин. Эшметов Шокир Ахмеджанович – Хоразм вилояти эндокринология диспансери эндокринологи;

2-ўрин. Тагирова Зухра Рагимовна – Самарқанд вилояти Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси эндокринологи;

3-ўрин. Гайпова Уразгул Уразымбетовна – Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси эндокринологи.

«Йилнинг энг яхши урологи»

1-ўрин. Нурматов Ёдгормирза Хатаммирзаевич – Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази урология ва ўсмирлар гинекологияси бўлими мудири;

2-ўрин. Избасканов Расул Жиенбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлими мудири;

3-ўрин. Маликов Амриддин Жаҳонгирович – Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлими урологи.

«Йилнинг энг яхши нурли диагностика шифокори»

1-ўрин. Фахридинова Альфия Рауфовна – Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази рентгенологи;

2-ўрин. Каниязов Азат Байниязович – Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани тиббий бирлашмаси рентгенологи;

3-ўрин. Салаҳитдинов Шуҳратжон Нажмитдинович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази радиологи.

«Йилнинг энг яхши стоматологи»

1-ўрин. Расулов Бобир Мирзо Шуҳратович – Тошкент шаҳар Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси болалар стоматология поликлиникаси терапия бўлими мудири;

2-ўрин. Орифжонова Муҳайё Гулямовна – Сирдарё вилояти стоматология поликлиникаси стоматологи;

3-ўрин. Мусаева Улдаулет Қосбаулиевна – Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси стоматологи.

«Йилнинг энг яхши психиатри»

1-ўрин. Чембаев Булат Ренатович – Тошкент шаҳар руҳий касалликлар шифохонаси психиатри;

2-ўрин. Ахмадеева Раиси Рауфовна – Жиззах вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансери психиатри;

3-ўрин. Аллаков Фахриддин Назирқулович – Сурхондарё вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери психиатри.

«Йилнинг энг яхши офтальмологи»

1-ўрин. Каримов Улуғбек Расулович – Сирдарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси микрохирургия бўлими офталмологи;

2-ўрин. Лутфуллаев Шокир Шукруллаевич – Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси офталмологи;

3-ўрин. Шарипова Лайло Раҳимовна – Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси офталмологи.

«Йилнинг энг яхши неврологи»

1-ўрин. Бахадирханов Мухамедшокир Мухамедкабирович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 1-сонли шошилинч неврология бўлими мудири;

2-ўрин. Пармонов Ойбек Худойбердиевич – Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси неврология бўлими мудири;

3-ўрин. Изюмова Гулбаҳор Алламовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм вилояти филиали шошилинч неврология бўлими неврологи.

«Йилнинг энг яхши болалар хирурги»

1-ўрин. Шокиров Дилёрбек Анварович – Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар пластик хирурги;

2-ўрин. Умаров Қосимжон Мирзақулович – Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази болалар хирурги;

3-ўрин. Маматқулов Зуфаржон – Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирурги.

«Йилнинг энг яхши нейрохирурги»

1-ўрин. Джумаев Муродилла Буронович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали нейрохирурги;

2-ўрин. Эшчанов Баҳодир Самандарович – Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлими нейрохирурги;

3-ўрин. Ўринов Шермуҳаммад – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиали нейрохирурги.

«Йилнинг энг яхши эксперти»

1-ўрин. Мираҳмедов Шавкат Мираҳмедович – Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиали Чиноз тумани бўлинмаси суд-тиббий эксперти;

2-ўрин. Шерматов Тулқинбой Туланович – Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Андижон вилояти филиали суд-тиббий амбулатория бўлими мудири, суд-тиббий эксперти;

3-ўрин. Далжанов Бердимурат Матжанович – Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори, суд-тиббий эксперти;

«Йилнинг энг яхши реабилитологи»

1-ўрин. Бойсунов Адҳам Аҳмедович – Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази реабилитологи;

2-ўрин. Абдуллаева Нилуфар Хаитбаевна – Тошкент вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази реабилитологи;

3-ўрин. Абдуллаев Абдулла Каримович – Хоразм вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази реабилитологи.

«Йилнинг энг яхши наркологи»

1-ўрин. Халикова Илмия Кабировна – Самарқанд вилояти наркология диспансери наркологи;

2-ўрин. Соатов Мирали Жаҳонович – Навоий вилояти наркология диспансери наркологи;

3-ўрин. Ержанова Мухаббат Кыдырбаевна – Қорақалпоғистон Республикаси наркология диспансери наркологи.

«Йилнинг энг яхши тиббий статистика шифокори»

1-ўрин. Туранова Саида Сафаевна – Сурхондарё вилояти Узун тумани тиббиёт бирлашмаси ташкилий методик бўлими шифокор-методисти;

2-ўрин. Абдуқодирова Зухра Абдуллаевна – Тошкент вилояти Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмаси ташкилий-услубий бўлими мудири;

3-ўрин. Абдурасулов Каримберген Маткаримович – Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий статистика шифокори.

«Йилнинг энг яхши фармакологи»

1-ўрин. Атамуратова Миригул Атамуратовна – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси ички дорихона мудири;

2-ўрин. Мухтарова Дурдона Комиловна – Хоразм вилояти Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси ички дорихонаси кимёгар аналитиги;

3-ўрин. Холматов Абдураҳим Дадажонович – Наманган вилояти Перинатал маркази ички дорихона мудири.

«Йилнинг энг яхши дерматовенерологи»

1-ўрин. Юлдашев Қобил Комилжонович – Хоразм вилояти тери-таносил касалликлари диспансери дерматовенерологи.

2-ўрин. Ташпулатов Нодирбек Джурабоевич – Сирдарё вилояти дерматовенерология ва косметология диспансери бўлим мудири;

3-ўрин. Ҳакимов Юсуп Жўраевич – Қашқадарё вилояти Касби тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси дерматовенерологи;

«Йилнинг энг яхши изланувчи-тадқиқотчиси»

1-ўрин. Аҳмедова Нилуфар Шариповна – Бухоро давлат тиббиёт институти факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири;

2-ўрин. Шарипова Саодат – Тошкент фармацевтика институти изланувчиси;

3-ўрин. Ирискулова Элмира Урайимкуловна – Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ хирургияси кафедраси изланувчиси.

«Йилнинг энг яхши илмий ходими»

1-ўрин. Ходжиматов Ғуломиддин Минхожиевич – Андижон давлат тиббиёт институти умумий хирургия кафедраси профессори;

2-ўрин. Асилова Саодат Убаевна – Тошкент тиббиёт академияси травматология, ортопедия ва нейрохирургия кафедраси профессори;

3-ўрин. Джурабекова Азиза Тоҳировна – Самарқанд давлат тиббиёт институти неврология ва нейрохирургия кафедраси мудири.

«Йилнинг энг яхши профессори»

1-ўрин. Охунов Алишер Орипович – Тошкент тиббиёт академияси умумий хирургия кафедраси мудири;

2-ўрин. Абдуллаев Равшан Бобожонович – Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали факультет ва госпитал терапия кафедраси профессори;

3-ўрин. Атакулов Жамшид Останоқулович – Самарқанд давлат тиббиёт институти болалар хирургияси кафедраси профессори.

«Йилнинг энг яхши доценти»

1-ўрин. Янгиева Нодира Раҳимовна – Тошкент давлат стоматология институти офтальмология кафедраси мудири;

2-ўрин. Саломова Феруза Ибодуллаевна – Тошкент тиббиёт академияси атроф-муҳит ва инсон саломатлиги кафедраси мудири;

3-ўрин. Мавлянова Зилола Фархадовна – Самарқанд давлат тиббиёт институти спорт тиббиёти кафедраси доценти.

«Йилнинг энг яхши ўқитувчиси»

1-ўрин. Султонова Раъно Хакимовна –Тошкент фармацевтика институти фармакология ва клиник фармация кафедрасикатта ўқитувчиси;

2-ўрин. Исраилова Мақсуда Нигматуллаевна – Тошкент давлат стоматология институти анатомия кафедраси доценти;

3-ўрин. Расулова Мухсина Розиковна – Самарқанд давлат тиббиёт институти суд тиббиёти ва патологик анатомия кафедраси катта ўқитувчиси.

Report Page