“БОЧКА” Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўллардаги фоторадарлар орқали дам олиш кунлари 1536 та қоидабузарлик аниқланди.

“БОЧКА” Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўллардаги фоторадарлар орқали дам олиш кунлари 1536 та қоидабузарлик аниқланди.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати


Тошкент шаҳрида об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида кўпгина фуқароларимиз дам олиш кунларини Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканларида ўтказишмоқда.

Шу сабабли Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ”автомобил йўлида транспорт оқими кескин кўпайди. Ушбу автомобил йўлида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш мақсадида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда ишламоқда. Ўтган дам олиш кунлари мобайнида ушбу фоторадарлар орқали 1436 та тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланди.

Ушбу аниқланган қоидабузарликларни содир этган фуқароларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда аҳоли яшаш жойларида тезликни 110 км/соатдан оширган 84 та фуқарога ЭКИҲ нинг 9 баробарида, 90 км/соатдан оширган 430 та фуқарога ЭКИҲ нинг 5 баробарида, 70 км/соатдан оширган 922 та фуқарога ЭКИҲ нинг 1 баробарида жарималар белгиланиб, тегишли қарорлар “Ўзбекистон почтаси” нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига етказилди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу 1436 та қоидабузар ҳайдовчиларнинг 945 таси Тошкент шаҳрида, 387 таси Тошкент вилоятида, 104 таси Республикамизнинг бошқа вилоятларида истиқомат қилишлари аниқланди.


Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи,

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.



Report Page