Йўловчилар диққатига!
Жорий йил 3 июль куни “Нукус — Бейнеу — Нукус” йўналишида қатновини амалга оширадиган 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинади. Харид қилинган чипталарнинг суммаси тўлиқ қийматда ўз эгаларига қайтариб берилади.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ раҳбарияти келтирилган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
“O‘ztemiryуo‘lyo‘lovchi” AЖ