Йўловчи сифатида ўтириб, талончилик қилди

Йўловчи сифатида ўтириб, талончилик қилди

Ички ишлар вазирлиги

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 2019 йил 16 февраль куни Қўқон шаҳар Булоқбоши кўчасида яшовчи Ш.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 14 февраль куни Учкўприк туманида яшовчилар, С.В. ва Н.С.лар унинг “Матиз” русумли автомашинасига Қўқон шаҳар Тўққизбулоқ кўчасида йўловчи сифатида ўтириб, Учкўприк тумани Хошим дашт қишлоғи ҳудудига етиб келган вақтларида С.В., Н.С.лар уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Асус” мобиль телефони, телефон қувватлаш мосламаси, флешка, ва пулларини олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида С.В., Н.С.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page