Йўл-транспорт ҳодисасининг аянчли оқибати

Йўл-транспорт ҳодисасининг аянчли оқибати

Ички ишлар вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида жорий йилнинг 25 июнь куни Хоразм вилоятида яшовчи 45 ёшли Х.М. бошқарувидаги “LADA-Largus” автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи 55 ёшли И.К. бошқарувидаги “Mercedes-benz” юк автомашинасининг орқа томонига урилиб, ағдарилган.

Натижада “LADA-Largus ” автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси 60 ёшли Ф.М. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, шунингдек, яна бир йўловчиси 31 ёшли А.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.     

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page