Йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи аниқланиб, қўлга олинди

Йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи аниқланиб, қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида шу йил 17 март куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Б.Х.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Натижада Б.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Жомбой тумани Хитойбола қишлоғида яшовчи 31 ёшли О.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page