Йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи қидирилмоқда

Йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 25 май куни соат 01.00ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Оқтош маҳалласидан ўтувчи “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Олакўйлак қишлоғида яшаган 21 ёшли Д.Т.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Д.Т. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page