Йўл-транспорт ҳодисасида уч яшар бола вафот этди
Ички ишлар вазирлигиСамарқанд шаҳрида 2 январь куни Самарқанд туманида яшовчи 35-сонли ўрта мактабнинг 14 ёшли 9-синф ўқувчиси Д.Х. ҳужжатларсиз бобосининг номидаги “Ласетти” русумли автомашинани Зарафшон шох кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчисининг 3 ёшли ўғли жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва ҳайдовчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва 1 ёшли қизи жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси