Йўл транспорт ҳодисасида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган она ва бола ҳалок бўлди

Йўл транспорт ҳодисасида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган она ва бола ҳалок бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 23 август куни соат 07:15ларда Бухоро вилоятининг “Гаждумак” МФЙда яшовчи 40 ёшли У.Қ. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Ғиждувон туман ҳудудидан ўтувчи йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдалар, “Вазиршох” МФЙда яшаган 31 ёшли Ф.Н. исмли аёл ва унинг 2 яшар қизи Ш.М.ларни уриб юборган.

Натижада пиёда она воқеа жойида ва қизалоқ касалхонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси