Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин келиб чиқиб, икки нафар одам ўлимига сабаб бўлди

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин келиб чиқиб, икки нафар одам ўлимига сабаб бўлди

Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

Қизириқ туманида 2020 йил 29 июнь куни тахминан соат 23.50 лар чамасида, туманнинг “Зарбдор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Қизириқ-Бандихон” 4Р-100 автомобиль йўлининг 81 километрида, туманнинг “Оқжар” маҳалласида яшовчи Т.З. бошқарувидаги Малибу русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб бораётганида, қарама-қарши йўналишга чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, туманнинг “Ҳамкон” маҳалласида яшаган, Х.Ў. бошқарувидаги ВАЗ-21011 русумли автомашинаси билан тўқнашган вақтида ВАЗ-21011 русумли автомашинасида ёнғин чиқиб ёниб кетган. Натижада ВАЗ-21011 русумли автомашинаси ҳайдовчиси, Х.Ў. ва ёнида бўлган йўловчиси туманнинг “Зарбдор” маҳалласида яшаган, Ж.А.лар, “ёнғиндан куйиш каби ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олишиб воқеа жойида вафот этишган. Ҳолат юзасидан Т.З.га нисбатан 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ёнғинга 2-та экипаж чиқиб соат 00.05да, ўраб олиниб, соат 00.15 да, ёнғин ўчирилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page